Европадаги газ захиралари энди рекорд даражада эмас

Европадаги газ захиралари энди рекорд даражада эмас

Европадаги ер ости газ омборларидаги газ захиралари энди рекорд даражада эмас, улар 94,39% гача камайди. Бу ҳақда Иқтисодий ахборот агентлиги Gas Infrastructure Europe (GIE) ҳисоботига таяниб ёзмоқда.

Европада ер ости газ омборларини тўлдириш даражаси 6,3 фоизга камайди. Аммо бу сўнгги беш йилдагидан 10 фоизга юқори. Декабрь ойида Европада ёқилғи захиралари 0,41 фоизга камайди.

Ноябрь ойида евроҳудуд давлатлари совуқ ҳаво шароитида ер ости омборларидан газ олишни кўпайтиришда давом этди. 11 ноябрь ҳолатига кўра ёқилғи истеъмоли 67 миллион куб метрга етди. Аммо қуйиш атиги 43 миллион куб метрни ташкил этди. 24 ноябрь ҳолатига кўра, Европанинг сақлаш жойлари 99,45 фоизга тўлган. Газ заҳиралари 109,64 млрд куб метрни ташкил этди.

Европада иситиш мавсуми жорий йилнинг 7 ноябрида — бир йил аввалгидан бир ҳафта олдин бошланди. Шу кундан бошлаб евроҳудуд давлатлари омборлардан 346 миллион куб метрдан ортиқ газ олиб чиқиб кетишган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!