Маҳаллий матбуотга кўра, Жанубий Африкадаги қироллик “учинчи давлат келишувлари” асосида АҚШдан депортация қилинган камида 15 нафар шахсни қабул қилган.
Жанубий Африканинг Эсватини қироллиги АҚШдан депортация қилинган муҳожирларни қабул қилгани учун Вашингтон маъмуриятидан 5,1 миллион доллар олди. Бу ҳақда қироллик молия вазири Нил Райкенберг парламентда маълум қилди.
Вазирнинг айтишича, ҳукумат АҚШ билан тузилган “учинчи давлат келишувлари” доирасида депортация қилинган муҳожирларни қабул қилиш эвазига ушбу маблағни олган.
Райкенберг бу жараённинг шаффофлиги масаласи ҳукумат томонидан муҳокама қилинаётганини таъкидлади.
Маҳаллий матбуотга кўра, Эсватини умумий 160 нафар муҳожирни қабул қилиш бўйича келишувга эга бўлиб, уларнинг камида 15 нафари АҚШдан депортация қилинган ҳолда қиролликка олиб келинган.
Хабарларга кўра, ушбу шахслар пойтахт Мбабанедаги Мацабха қаттиқ тартибли қамоқхонасида ҳеч ким билан алоқа қилмасдан сақланмоқда. Кейинчалик улар ўз ватанларига қайтарилади.
Аввалроқ Руанда, Жанубий Судан ва Уганда каби давлатлар ҳам Трамп маъмурияти томонидан Африка ва Лотин Америкасида амалга оширилган “учинчи давлат келишувлари” доирасида АҚШдан депортация қилинган муҳожирларни қабул қилган эди.
Муҳожирлар ҳуқуқлари фаоллари бу амалиётни танқид қилиб, унинг халқаро қонунлар бузилишига, бошпана изловчилар хавфсизлигига таҳдид солишига ва одамларни инсон ҳуқуқлари ҳимояси паст бўлган давлатларга ўтказилишини кўзда тутишини таъкидламоқда.
Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Манбаларнинг айтишича, Франция расмийлари репарацион кредит ғоясини қўллаб-қувватласа ҳам, тижорат банкларидаги активлардан фойдаланишга қарши чиқмоқда, чунки кредиторлар Euroclear билан бошқа шартномавий мажбуриятларга эга.
"Бир неча кун давомида Қўшма Штатларда Украина Бош штаби раҳбари Андрей Гнатов билан биргаликда президент Доналд Трампнинг вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказдик. Конструктив ҳамкорлик учун улардан миннатдорман", — деди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров музокаралардан сўнг.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, жумладан, Исроил аскарларини Ғазо сектори ҳудудидан тўлиқ чиқариш шарти билан қурол ташлашга рози эканини маълум қилди, деб хабар берди ҳаракат етакчиси эксклавда.
Бугун, 7 декабр куни соат 08:57 да Қозоғистоннинг Актобе вилояти Айтекеби туманидан ўтган "Пермь-Тошкент" йўналишида ҳаракатланган “Yutong” йўловчи автобуси ён томонга ариққа ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйича безгакка чалинганлар сони 282 миллион нафарни ташкил этган. Бу – 2023 йилга нисбатан 9 миллион нафар юқори кўрсаткич.
Al Arabiya телеканалига жума куни берган интервьюсида ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси ҳаракат Ғазо секторидаги бошқарувни эндиликда давом эттириш нияти йўқлигини маълум қилди. Унинг айтишича, ҲАМАС аллақачон Ғазони келгуси босқичда бошқариш учун технократлардан иборат махсус қўмитани тузишга розилик билдирган.
Бу “Толибон” муваққат ҳукумати томонидан рухсат берилган қатл бўлиб, уни тахминан 80 минг киши томоша қилган. Болага қотилни кечириш ёки стадионни тўлдирган оломон кўз ўнгида ўлим жазосини ижро этиш ўртасида танлов берилган.