Тошкент шаҳридаги “Эски ТошМи” тиббиёт академиясининг биноси бузилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Маданий мерос агентлиги хабарлар юзасидан маълумот берди.
Хабар берилишича, Маданий мерос агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ҳолат юзасидан жойига чиққан ҳолда ўрганиш ишлари олиб борилди. Яшнобод туманида жойлашган “Эски ТошМИ” (Тиббиёт 29-сон даволаш бўлими академияси) биноси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан маданий мерос объекти сифатида рўйхатга олинган.
Мазкур тиббиёт муассасаси ХIX асрда қурилган бўлиб, ҳозирда бино давлат мулки ҳисобланади.
2024 йилнинг 3 январь куни Тошкент шаҳар Маданий мерос бошқармаси томонидан муаммо жойига чиққан ҳолда ўрганилганида ҳеч қандай қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмаётганлиги аниқланди. Тиббиёт маскани маъмуриятига бинода қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш учун Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгашининг тегишли рухсатномаси асосида ва лойиҳа-сметаларини тақдим этган ҳолда иш бошлаш кераклиги алоҳида тушунтирилди.
“Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунининг 23-моддасига мувофиқ “Давлат мулкида турган моддий-маданий мерос объектлари давлат тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилиши мумкин эмаслиги” белгиланган.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.