Эрон АҚШнинг Ямандаги ҳусийларга қарши амалга оширган кенг кўламли ҳарбий зарбаларига муносабат билдирди, деб Reuters хабар бермоқда.
Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон томонидан қўллаб-қувватланаётган Яман ҳусийларига зарбалар беришни буюргани маълум қилинган эди. Америка президенти, шунингдек, Теҳронга мурожаат қилиб, ҳусийларни қўллаб-қувватлашни дарҳол тўхтатишни талаб қилди: "Америка сизни жавобгарликка тортади ва биз бу борада шафқатсиз бўламиз!"
Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси бош қўмондони Ҳусайн Саломий ҳусийлар мустақил равишда ҳаракат қилишини ва ўзларининг стратегик ҳамда ҳарбий қарорларини қабул қилишини таъкидлади.
"Биз душманларимизни огоҳлантирмоқдамизки, агар улар ўз таҳдидларини амалга оширсалар, Эрон уларга қатъий ва вайрон қилувчи тарзда жавоб қайтаради," - деди Саломий давлат оммавий ахборот воситаларига берган шарҳида.
Reuters маълумотига кўра, АҚШнинг ҳусийларга қарши ҳужуми ҳафталаб давом этиши мумкин.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.