Эрондан даҳшатли баёнот янгради

Эрондан даҳшатли баёнот янгради

Ливаннинг Ҳизбуллоҳ ҳаракати етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг ўлими Исроилнинг «ҳалокатига» олиб келади. Бу ҳақда Эрон биринчи вице-президенти Муҳаммад Ризо Ареф маълум қилди.

«Қаршилик йўли шаҳидларининг ноҳақ тўкилган қонлари, хусусан, Ҳасан Насруллоҳнинг қони сионистик режимни йўқ қилади», — дея Ареф сўзларини келтиради ҳукумат матбуот хизмати.

Ареф Теҳрон исломий қаршилик кучларини қўллаб-қувватлашда давом этишини қўшимча қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!