Эронда ўнлаб хавфсизлик ходимлари ҳибсга олинди

Эронда ўнлаб хавфсизлик ходимлари ҳибсга олинди

Эронда ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилиши бўйича тергов доирасида йигирмадан ортиқ киши ҳибсга олинди.

Бу ҳақда Американинг The New York Times (NYT) газетаси манбаларга таяниб хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, қўлга олинганлар орасида юқори мартабали разведкачилар ва ҳарбийлар ҳам бор. Газетанинг таъкидлашича, тергов кўлами хавфсизлик тизимининг ҳайратланарли носозликларини кўрсатади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!