Эрон ғарбидаги намойишларда 5 киши яраланди

Эрон ғарбидаги намойишларда 5 киши яраланди

Эрон ғарбидаги Илам вилоятининг Абданан шаҳрида бўлиб ўтган намойишлар чоғида беш киши яраланди, 10 нафар намойишчи ҳибсга олинди.

Tasnim ахборот агентлиги хабарига кўра, 2 февралга ўтар кечаси бир гуруҳ намойишчилар Бесиж майдонида аввал ҳибсга олинган намойишчиларни озод этиш талаби билан митинг уюштирган.

Намойишчилар ҳукуматга қарши шиорлар айтишди, шундан сўнг хавфсизлик кучлари намойишчиларни тарқатишга киришди.

Намойишлар Абданан шаҳридаги намойишлар етакчиларидан бири экани айтилган Сеждод Мурадивендининг ҳибсга олинишига жавобан уюштирилди.

Бундан ташқари, намойишчилар намойишчи Ает Арифинияга нисбатан қамоқ жазосига рози эмасликларини билдирдилар.

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган кадрларда шаҳар кўчалари алангага айлангани ва бир гуруҳ одамлар шаҳар майдонидаги ҳайкални бузиб ташлаётганини кўриш мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!