Эрон билан транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичларда ривожлантирилади

Эрон билан транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичларда ривожлантирилади

Жорий йил 19 сентябрда Транспорт вазири Илҳом Махкамов Эроннинг Савдо-саноат, кончилик ва қишлоқ хўжалиги палатаси раиси Самад Ҳасанзода бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.

Икки давлат элчилари ҳамроҳлигида ўтказилган учрашувда томонлар транспорт ва логистика соҳасида ҳамкорлик алоқаларининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама этдилар.

Хусусан, автомобиль транспортида халқаро юк ташувлар жараёнида миллий ташувчиларга қулай шароитларни яратиш, ташувларда ундириладиган йиғим ва тўловларни паритет асосида белгилаш, халқаро транспорт коридорларини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!