Эрон АҚШга “қаттиқ жавоб” билан таҳдид қилди
Америка ҳарбийлари Суриядаги Эрон кучларига ҳужум қилган тақдирда Эрон томони АҚШга “қаттиқ жавоб” беради. Ливаннинг Al Mayadeen нашри хабарига кўра, Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиан Британиянинг Financial Times газетасига берган интервьюсида шундай деди.
“Менинг маълумотларимга кўра, Эрон Қуролли кучларидан бирорта зобит жабрланмаган (АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базаларига ҳужуми натижасида) ва табиийки, агар шундай ҳодиса рўй берса, Эроннинг жавоби кескин бўлади. ", - дея Абдуллоҳиан сўзларидан иқтибос келтирган телеканал.
Абдуллоҳиан, шунингдек, Америка ҳарбий флотининг Фаластин ва Исроил қирғоқларига келиши билан, гарчи бу Қўшма Штатлар томонидан куч намойиши бўлса-да, Вашингтон ўз ҳарбий кемаларининг “катта зарар” олиши эҳтимолини ошираётганини ҳам таъкидлади.