Эркин кураш бўйича Ўзбекистон ёшлар жамоасини Каҳраманмарашдан Тошкентга қайтариш чоралари кўрилмоқда

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон ёшлар жамоасини Каҳраманмарашдан Тошкентга қайтариш чоралари кўрилмоқда

Ўзбекистоннинг 14та футбол клубидан ташқари, бир қатор спорт турлари бўйича турли ёшдаги миллий жамоалар ҳам ҳозирда Туркияда бўлиб турибди.

«Эркин кураш бўйича Ўзбекистон ёшлар жамоаси Туркиянинг Каҳраманмараш шаҳрида 3-6 февраль кунлари ўтиши белгиланган халқаро мусобақада иштирок этаётган эди. Бироқ мазкур ҳудуд айни пайтда эпицентр марказига айланиб қолди. Айни пайтда Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги элчихонаси ёрдами билан спортчиларимизни Анқара шаҳрига жўнатиш чоралари кўрилмоқда. Шундан сўнг миллий жамоамиз Анқара-Истанбул-Тошкент йўналиши бўйича мамлакатимизга қайтиб келади. Ҳозирда спортчи ва мураббийларнинг барчалари соғ-саломат», - дейилади МОҚ хабарида.

Қайд этилишича, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси Бош котиби Шуҳрат Мамадалиев бугун Истанбулга жўнаб кетган. У ёш спортчиларимизнинг Ўзбекистонга эсон-омон қайтиб келиш ишларига бошчилик қилади.

Шунингдек, велоспорт бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси Алания, байдарка ва каноэда эшкак эшувчиларимиз эса Белек шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб боришмоқда. Зилзила ушбу ҳудудларга катта таъсир ўтказмаган ва машғулотлар режа асосида давом этяпти.

Маълумот учун, мамлакатимизнинг «Пахтакор», «Навбаҳор», «Насаф», ОКМК, «Қизилқум», «Сўғдиёна», «Олимпик», «Нефтчи», «Бунёдкор», «Сурхон», «Андижон», «Бухоро», «Турон» ва «Локомотив» жамоалари Туркияда янги мавсумга тараддуд кўрмоқда.

Аввалроқ, Туркияда зилзила қурбонлари 1541 нафарга, жароҳатланганлар эса 9733 нафарга етди. 3471 та бинога зарар етди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!