Эрдўған янги можароларни башорат қилди

Эрдўған янги можароларни башорат қилди

Агар Исроил тўхтатилмаса, дунё «янги можаролар»га дуч келади, дейди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған.

«Ғарб давлатлари Нетаняхуни қўллаб-қувватлар экан, Фаластиндаги қирғинни тўхтатиб бўлмайди. Мен очиқ айтаман, агар Ғазода сионистик экспанционизм давом этса, дунёмиз янги тўқнашувларга дуч келади», — деди Эрдўған.

Туркия президенти Фаластинни тан олишини эълон қилган Норвегия, Испания ва Ирландияга ҳам миннатдорчилик билдирди. У пойтахти Шарқий Қуддус бўлган 1967 йилги чегараларда эртами-кечми Фаластин давлати тузилишига умид билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!