“Биз у ерда ўз ҳаракатларимизни бошладик”, деб қўшимча қилганЭрдўған.
Туркия раҳбарининг маълум қилишича, 21 февраль кечки пайт унинг Россия президенти Владимир Путин билан телефон суҳбати белгиланган.
“Ушбу суҳбат кейинги ҳаракатларимизни белгилаб беради. Сурияда тузум [Сурия президенти Башар Асад тузуми] томонидан зўравонлик тугамагунча, у ердаги позицияларимиздан кетмаймиз”, деб айтган Эрдўған.
Туркия президентининг таъкидлашича, Франция президенти Эммануэль Макрон ва Германия канцлери Ангела Меркель Путинга 5 март куни Истанбулда Сурия бўйича тўрт томонлама саммит ўтказишни таклиф қилган.
20 февралда Туркия томонидан қўллаб-қувватланувчи жангарилар Туркия қуролли кучлари артиллерияси кўмагида Сурия армиясининг Кминас ва Найраб аҳоли пунктларидаги мудофаасини ёриб ўтган.
Бунга жавобан Россиянинг Су-24 самолётлари жангариларга зарба берган. Бу Сурия армиясига барча ҳужумларни қайтаришга имкон берган. Россия томони Анқарани террорчиларни қўллаб-қувватламасликка чақирган.
Туркия мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Идлибда ҳаво ҳужуми вақтида 2 нафар турк ҳарбийси ҳалок бўлган, яна 5 нафари яраланган.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.
X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг чегаранинг Беларусь томонидаги гўёки «ғалати фаоллик» учун Минскка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган баёнотини фаол муҳокама қилмоқдалар.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.
Бугунги кунда саёҳатда фақат манзил эмас, балки сафар давомида татиб кўриладиган таъмлар ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. Сўнгги йилларда гастрономик саёҳат, яъни “foodie exploration” — глобал туризмга сезиларли таъсир кўрсатаётган муҳим йўналишга айланди. Замонавий сайёҳлар кўпинча саёҳатларини машҳур диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш билан бир қаторда, унутилмас гастрономик тажрибалар асосида режалаштирмоқда.