Энг ибратли оила бошлиғи

A A A
Энг ибратли оила бошлиғи

Шубҳасиз, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) инсоният учун намуна ва тақлид қилинадиган зотдирлар. У зот мусулмон эр муслима аёлга нисбатан қандай муомала қилиш, унинг ҳис-туйғуларига қандай риоя этиш, эр-хотин ўртасидаги муҳаббат ва раҳмат қандай бўлишини гўзал суратда ўргатиб ўтганлар.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг аёллари олдига кириб-чиқишларида ҳам бир низом бор эди. У зот ҳар куни эрталаб аёллари олдига кирар ва уларга салом бериб, ҳақларига дуо қилар эдилар.

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бомдод намозини ўқиб бўлаганларидан сўнг ўша жойда ўтирар эдилар. Одамлар ҳам у зотнинг атрофида ўтиришарди. Қуёш чиққанидан кейин бирма-бир ҳамма аёлларининг олдига кириб, салом берар ва ҳақларига дуо қилар эдилар. Қайси бирининг навбати келса, ўша уйда бўлар эдилар”.

Аср намозини ўқиб бўлганларидан кейин ҳам уларнинг олдига кирар эдилар. Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) аср намозини ўқиб бўлганларидан сўнг аёлларининг олдига кирар,  уларга яқинлашар эдилар” (Имом Бухорий ривояти).

Ҳофиз ибн Ҳажар (раҳматуллоҳи алайҳ) “Фатҳул борий”да айтади: “Бу ривоятларни жамлаш мумкин. Яъни, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) куннинг аввалида салом ва дуонинг ўзи билан кифояланар, куннинг охирида эса бирга ўтириб гаплашар эдилар”.

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг тўққиз аёли бор эди. Расулуллоҳ улар орасида тақсим қиладиган бўлсалар, биринчи аёлига тўққиз кунда қайтиб келар эдилар. Аёлларининг ҳаммасини ётадиган уйига жамлар эдилар”.

Юқорида айтилган сўзлардан маълум бўладики, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу одатдларини тарк қилмаганлар.

Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Зайнаб бинт Жаҳшга уйландилар... Сўнгра Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) у ердан чиқиб, Оиша онамизни ҳужраларига бордилар ва: “Эй уй эгалари, сизларга Аллоҳнинг саломи ва раҳмати бўлсин”,  дедилар. Оиша онамиз: “Сизга ҳам Аллоҳнинг саломи ва раҳмати бўлсин. Аҳлингизни қандай топдингиз? Аллоҳ сиз учун баракали қилсин”, деди. Бас, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳамма аёлларининг ҳужраси олдига бориб, Оиша онамизга айтган гапларни айтардилар. Аёллар ҳам Расулуллоҳ (алайҳиссалом)га Оиша онамиз айтган гапларни айтишар эди”.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) аёллари ўртасида одил эдилар. Биронтасини бошқасидан афзал билмасдилар. Буни қуйидаги мисолларда кўришимиз мумкин.

Ётоқдаги адолатли тақсимлари. Урва (розияллоҳу анҳу) Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қиладилар. Оиша (розияллоҳу анҳо): “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бизнинг олдимизда тунашдаги тақсимотда баъзиларимизнинг баъзиларимиздан устун қўймас эдилар. Гоҳида барчамизни олдимизга келар эдилар. Ҳар бир аёлининг олдига қўл теккизмасдан яқин келар эдилар. Ҳатто навбати бўлган хотинининг олдига келиб, унинг олдида тунар эдилар”, дедилар.

Сафар қиладиган бўлсалар, аёллари ўртасида қуръа ташлашлари.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сафарга чиқмоқчи бўлсалар, аёллари ўртасида қуръа ташлар эдилар. Қайси бирининг ҳиссаси чиқса, ўшаниси билан сафарга чиқар эдилар. Аёлларидан ҳар бирининг кунини ва кечасини тақсим қилар эдилар. Лекин Савдо бинт Замаъ ўз кунини Оиша (розияллоҳу анҳо)га ҳиба қилган эди.

Оиша (розияллоҳу анҳо)дан Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг аёллари билан холи қолганларидаги хулқлари ҳақида сўралди. Шунда Оиша (розияллоҳу анҳо): “Расулуллоҳ сизлар каби бир инсон эдилар. Лекин у зот инсонларнинг карамлиси, хулқи гўзали, қавмининг ичида мулойими ва ҳушчақчақликда каромлиси эдилар”,  деди (Имом Ибн Саъд ривояти).

Manba: azon. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Эрондаги вазиятдан Марказий Осиёда энг кўп Тожикистон қийналиши мумкин

Имкониятлари чекланган республика учун бу озиқ-овқат хавфсизлиги нуқтаи назаридан жиддий ҳажм ҳисобланади.

Грузияда мотам куни эълон қилинди

Бу ҳақда Грузия ҳукумати маъмурияти эълон қилди.

ММА афсонаси Трампнинг Эрон ҳақидаги гапларига кескин жавоб қайтарди

Ўтмишдаги машҳур ММА жангчиси Жефф Монсон Эрон футбол терма жамоаси билан боғлиқ вазият ҳақида ўз фикрини билдирди.

Эрон Исроилга ўта оғир баллистик ракеталар билан кучли ҳужум уюштирди

Эрон Исроил ҳудудига ўта оғир баллистик ракеталарни қўллаган ҳолда кучли ҳужум уюштирди.

Трамп дунё давлатларидан ёрдам сўради

Қўшма Штатлар президенти Хитой, Франция, Япония ва бошқа давлатларни ҳудудда хавфсиз қатновни таъминлаш учун у ерга ҳарбий кемалар юборишга чақирди.

Эрон АҚШга ядровий қурол дастуридан воз кечишни ҳужжатлаштиришни таклиф қилди

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

«Реал»дан учралган мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» кийиниш хонасида нималар бўлди?

«Манчестер Сити» Чемпионлар лигаси доирасидаги «Реал»га қарши сафар ўйинида муваффақиятсизликка учради.

Эроннинг ўрнига Жаҳон чемпионатига бориши мумкин бўлган терма жамоалар номи маълум бўлди

Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.

Эрон дунёга ўз шартларини қўймоқда

Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Уйига фақат тунда келишни одат қилган қарздорга МИБ "сюрприз" қилди

Қарздор транспорт воситасини фақат тунда уйига олиб келиниб, кундузи бошқа жойда сақланаётгани аниқланган.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Бухорода 21 ёшли йигит Телеграмда онлайн фоҳишахона ташкил қилди

У аёллар расмларини каналга жойлаб, уларни пул эвазига мижозларга таклиф қилган

Нетаняху эронликлар Наврўзни хотиржам нишонлаши учун Ларижонийни ўлдирганини айтди

“Ўтган 24 соат ичида биз ушбу мустабид тузумнинг энг юқори бўғинидаги иккита террорчи етакчисини йўқ қилдик. Бизнинг самолётларимиз террорчи гумашталарга бевосита ерда, чоррахаларда ва шаҳар майдонларида зарба бермоқда.

Эрон Исроилга қарши «қаттиқ қасос амалиёти» бошланганини эълон қилди

Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши ўз котиби Али Ларижонийнинг ҳалок бўлганини расман тасдиқлади.

Трампнинг куёви Жаред Кушнер Яқин Шарқдаги урушдан миллиардлар топмоқчи

New York Times маълумотига кўра, у Affinity Partners компанияси учун тахминан 5 миллиард доллар топишни режалаштиряпти.

Эрон душман энергетикасини “йўқ қилиш” билан таҳдид қилди

IRIB маълумотига кўра, Эрон Қуролли Кучлари вакили Хотам ал-Анбия нефть иншоотларига қилинган ҳужумларга жавоб сифатида душманнинг барча энергетика инфратузилмаси йўқ қилинишини билдирди.

Роналду урушдан қочиб, футболни четга суришга қарор қилди

Саудия Арабистони Профессионал лигасининг энг машҳур футболчиси Криштиану Роналду ва унинг оиласи унинг оиласи Яқин Шарқдаги ҳарбий можаро фонида вақтинча Испанияда яшаб туришга қарор қилди.

Туркий маданият ва мерос жамғармаси ҳамда AlmaU ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.

Таиланддаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Шунингдек, автоҳалокатда жароҳат олган яна уч нафар ҳамюртимизга тезкор тиббий ёрдам кўрсатилган ва уларга шифохонадан жавоб берилган.

Наманган, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида сифати кафолатланмаган дори воситалари аниқланди

Қарши туманида истиқомат қилувчи, 1965 й.т. шахс ўзининг яшаш хонадонида тегишли лицензиясиз дорихона ташкил қилиб, 82 турдаги жами 1520 дона меъёрий ҳужжати бўлмаган дори воситаларини сотиб келаётганлиги аниқланди.

Президент фармони билан 392 нафар шахс афв этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Афғонистон Покистонга қарши амалларни вақтинча тўхтатди

Маълум қилинишича, бу қарор Қатар, Саудия Арабистони ва Туркиянинг илтимосига биноан қабул қилинган.

Исроил Эрон разведка вазири Исмоил Хатибнинг ўлдирилганини маълум қилди

Эрон президенти Масъуд Пезешкиён ушбу хабарни тасдиқлади.

Самарқандда хориждан олиб келинган 38 кг наркотик моддалар мусодара қилинди

Натижада, ундаги махсус тайёрланган хуфия жойда бўлган мармар тошлар орасига 9 кг 40 гр опий экстракцияси яширилганлиги аниқланди

“Рома” футболчиси гаровга олинди

Италиянинг AS Roma клуби футболчиси Нил Эль Айнауи уйига қуролли шахслар бостириб кириб, уни ва оила аъзоларини гаровга олди.

АҚШ фуқаролигидан воз кечиш тўлови арзонлаштирилди

АҚШда фуқароликдан чиқиш учун ундириладиган давлат божи кескин камайтирилди.

Эронда АҚШ ва Исроилга алоқадор 55 киши қўлга олинди

Tesnim агентлиги хабар беришича, операция Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси разведка бўлинмалари томонидан ўтказилган.

Фарғонада "Энергосавдо" муҳандиси 9 минг доллар билан қўлга олинди

Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Туркияда етти йил аввал бедарак йўқолган ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди

Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.

Покистон Кобулдаги шифохонага зарба берди

Афғонистон расмийларининг маълумоти бўйича камида 400 киши ҳалок бўлган ва тахминан 250 киши яраланган.

Туркияда ўзбекистонлик аёл уйнинг 4-қаватидан тушиб кетди

Аёл Туркия фуқароси бўлган шахс билан шаръий никоҳ асосида турмуш қурган, бироқ ушбу никоҳ расмий тартибда қайд этилмаган. Никоҳ маросими Наманган вилоятининг Чуст туманида ўтказилган.

Трамп: «НАТО — бу биз»

АҚШ президенти Дональд Трампнинг айтишича, НАТОнинг асосий кучи АҚШ ҳисобланади.

Жиззахда директор билан тил бириктирган тезкор вакил ушланди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг (ИЖҚКД) катта тезкор вакилига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Британиялик дипломат АҚШнинг Эрондаги операциясини муваффақиятсизлик деб атади

Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррейнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси тўлиқ муваффақиятсизликка учраган.

Эронга алоқадор хакерлар АҚШга йирик киберҳужум уюштирди

The Wall Street Journal нашрининг хабар беришича, Эронга алоқадор деб ҳисобланган хакерлар АҚШда йирик киберҳужум уюштирган.

Стармер Ҳўрмуз бўғози бўйича огоҳлантириш берди

Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Politico нашрига берган интервьюсида Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳўрмуз бўғозини очиш осон бўлмаслигини маълум қилди.

Франция Трампнинг илтимосини рад этди

Бу ҳақда манбаларга таяниб Financial Times нашри хабар берди.