Электр энергиясини уйда қандай тежаш мумкин?

A A A
Электр энергиясини уйда қандай тежаш мумкин?

Энергетик кризислар ва нархларнинг ўзгариши кўпчилик одамларнинг электр энергиясидан тежаб фойдаланишига туртки бўлмоқда. Ушбу харажатларни камайтириш учун, энг аввало, уйимизда нима энг кўп электрни “еб қўйяпти” деган саволга аниқлик киритиш, керак бўлса, баъзи одатларимизни ўзгартиришга тўғри келади.

Франциянинг Schneider Electric энергия истеъмолини бошқариш компанияси (Ўзбекистонда ваколатхонаси фаолият кўрсатади) мутахассислари уй хўжаликларида энг кўп энергия истеъмол қилувчи ускуналар рўйхатини тузиб чиқди. Ушбу рўйхатда иситиш ва совитиш жиҳозлари биринчи ўринни банд қилган – уларнинг ҳиссасига жами истеъмолнинг 50–70 фоизи тўғри келади.

“Кондиционер, чангюткич сингари катта жиҳозлар уй хўжалигида электр истеъмолининг катта қисмини олади. Бундай жиҳозларнинг электр сарфи жами истеъмолнинг 50 – 70 фоизини ташкил қилиши мумкин. Бу – жиҳознинг иситиш ёки совитиш мосламаси эканлигига боғлиқ. Иситиш жиҳозлари совитиш жиҳозларига кўра анча кўп энергия талаб қилади”, дейди компания инженери Андрюс Перявичюс.

Унинг сўзларига кўра, сув иситиш мосламалари (бойлерлар) энг кўп энергия сарфловчи жиҳозлар рўйхатида иккинчи ўринда туради. Агар бойлерда иситиладиган сув ювиниш, идиш ювиш, кир ювишга ишлатилса, бу харажатлар ҳиссаси йиллик истеъмолнинг 12 фоизигача етиши мумкин. Электр сув иситкичнинг сарф кўрсаткичлари оила аъзолари сонига ҳамда уларнинг тежамкорлик маданиятига чамбарчас боғлиқ. Баъзи ҳолатларда у ойига 400 киловатт-соатгача етади.

Бундай ускуналарнинг истеъмолини фақатгина қатъий назорат орқали камайтириш мумкин. Масалан, уйда узоқ вақт бўлмаган пайтингиз “таътил” режимини ёқиб қўйиш мумкин. Шунингдек, сувдан ҳеч ким фойдаланмайдиган соатларда бойлерни ўчириб қўйса ҳам бўлади.

Бошқа жиҳозлар

Ўртача олганда, кир ювиш машинаси йиллик истеъмолнинг 2–5 фоизини, идиш ювиш машинаси 2–3 фоизини, электр плита ва духовка 8 фоизини ташкил этади. Табиийки, ушбу электр жиҳозларнинг сарфи улардан қанчалар кўп фойдаланишимизга боғлиқ. Кир ва идиш ювиш машиналарини фақат тўлдирган ҳолда ишлатиш орқали энергия сарфини анчагина камайтириш мумкинлиги исботланган.

Компьютерлар, телевизорлар, гаджетлар ҳам бугунги кунда анча оммалашган ҳамда жами харажатларимизнинг тахминан 10 фоизини “еб қўяди”. “Ушбу ускуналар одатда уйдаги тармоқда уланган ҳолда қолдирилади ва ёқилмаган вақтда ҳам ток олади”, дейди А.Перявичюс.

Чироқлар ва музлаткич

Уйимизни ёритиш учун ўртача статистикага кўра, жами харажатларнинг тахминан 10–12 фоизи кетади. Агар ёруғлик диодли лампалар ўрнига қуйма лампалардан фойдаланилса, бу кўрсаткич бир неча баравар юқори бўлиши ҳам мумкин. Чироқ ҳақида гап кетганда, электрни тежашнинг энг оддий усули – ҳеч кимга керак бўлмаган хоналарда чироқни ёқиқ қолдирмасликдир.

Стандарт музлаткич йилига ўртача 150 киловатт-соат энергия истеъмол қилади. Бироқ мутахассисларнинг таъкидлашича, музлаткич хона девори ёки бурчагига ўта яқин қўйилса ва ҳаво айланиши яхши бўлмаса, жуда иссиқ хонада турса, энергия сарфи ошиб кетади. “Яна бир жиҳат – музлаткич 3/4 қисмга тўлдирилган ҳолатда самарали ишлайди. Шу сабабдан унинг эскирган нарсалар билан тўлиб қолишига йўл қўймаслик керак”, дейди А.Перявичюс.

Хулоса ўрнида айтганда, уйда ҳамда офисда аксарият энергия тежамкор ечимларни тез ва осонлик билан рўёбга чиқариш мумкин. Бунинг учун алоҳида инвестиция ёки катта бир меҳнат талаб этилмайди. Аввало, ўз хонадонимизни (ёки офисимизни) вақт ажратиб аудитдан ўтказишимиз лозим бўлади. Ҳар ким бугунги истеъмол кўрсаткичидан қатъи назар, тежаш учун қандайдир ортиқча нарсани топади.

Бу ерда яна бир жиҳатни унутмаслик лозим. Фанда “Хулқ-атвор иқтисодиёти” деган назария бор (унинг асосчиларидан бири бўлган Ричард Талер 2017 йилда Нобель мукофотига лойиқ кўрилган). Ушбу назарияга кўра, одамлар баъзида ўз хулқ-атворига зид бўлган, иқтисодий иррационал ҳаракатлар қилади. Масалан, фитнес-клубга абонемент сотиб олади, аммо бормайди.

Энергия ҳамда сув ресурсларидан фойдаланишда тежамкор ва масъулиятли бўлиш, аввало, ҳеч бўлмаганда, ўз истеъмолини қатъий назорат қилиш кўникмаларини шакллантиришда айнан шу иқтисодий моделдан самарали фойдаланиш мумкин. Оддий мисол: сизнинг телефонингизга ҳар ой келадиган ойлик электр истеъмоли тўғрисидаги одатдаги қуруқ статистик маълумот билан бирга, ушбу хонадон бир ойда ўз маҳалласи, тумани ва республикадаги ўртача истеъмолдан кўпроқ/камроқ ишлатгани кўрсатиб берилса, бу маълумот ҳар қандай одамни ўйлашга, ўз истеъмолини “жиловлашига” жуда кучли туртки бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ойдинлашди

Тармоқда Абдуқодир Ҳусанов Манчестернинг бошқа бир жамоасига ўтиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

ЖЧ-2026 «тарихдаги энг ифлос мусобақа» бўлиши мумкин

Экологларга кўра, бу чемпионат атмосферага 9 млн тонна СО2 чиқариши мумкин.

Ҳиндистонда икки фарзанди билан бирга яшаган россиялик аёл ғорда топилди

40 ёшли аёлнинг визаси 2017 йилда тугаган.

Дилшод Тўрахўжаев иши: Россия Ўзбекистонга нота йўллади

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси мазкур иш юзасидан расмий нота берди.

Машҳур блогер Абдурозиқ Дубай аэропортида ҳибсга олинди

Расмий идоралар ҳозирча бу ҳодисага изоҳ бермаган ва иш тафсилотларини ошкор қилмаган.

"Олтин тўп" учун номзодлар рейтингги янгиланди

Goal портали талқинига кўра, Усмон Дембеле "Олтин тўп"га асосий даъвогар бўлиб қолмоқда.

Германияни 2014 йилда Жаҳон чемпиони қилган мураббий Ўзбекистон терма жамоасини қабул қилиб олиши мумкин

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмасини муддатидан олдин қўлга киритганидан хабарингиз бор.

Қозоғистонда 1 миллионга яқин сайғоқни отишга қарор қилишди

Қозоғистон ҳукумати Қизил китобга киритилган, аммо эндиликда кўпайиб кетган «сайғоқлар сонини мувофиқлаштириш»га қарор қилди.

"Манчестер Сити"ни тарк этадиган навбатдаги футболчи номи аниқ бўлиб бормоқда

Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Cobalt нархи Россияда қанча?

Россия иккиламчи бозорида Ўзбекистонда йиғилган Chevrolet Cobalt (ушбу модел Ravon R4 номи остида сотилмоқда) машинасининг ишончлисини топиш мумкин, деди «За Рулём» журналининг автоэксперти Сергей Зиновьев.

Маҳмуд Мурадов чехиялик моделнинг қўлини сўради

Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси иккинчи маротаба уйланиш арафасида.

Кеча Ўзбекистонда энг иссиқ ҳарорат рекорди янгиланди!

Бу хақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Тошкентда андижонлик "доставкачи" йигитни зўрлаган 2 нафар аёл қамалди

31 ёшли С.А. пиццани олиб қўлига доставкачига пул тутқақазади ва уйга таклиф қилади.

Аёлларнинг пенсия ёши яна 6 ойга оширилди

Низом 1 июлдан кучга кирди

Ўзбекистонлик яна бир футболчи "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин

Бу ҳақда Отабек Умаров айтиб ўтди.

"Манчестер Сити"га янги мураббий келди

Коло Туре Пеп Гвардиола мураббийлар штабига қўшилди.

ФИФА ўзбек клубига тақиқ қўйган

Клубда ФИФА тақиқи бор.

"Мен ҳеч қайси томонда эмасман..."

Зеленский Москвани нишонга олмаслиги керак.

Файзуллаевни қўйиб юборишсин!

Москванинг ЦСКА клуби футболчиси Владимир Пономарев “ҳарбийлар” футболчиси Аббосбек Файзуллаевнинг Туркиянинг “Истанбул Башакшеҳир” клубига кетиши эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.

Москва Трампнинг "50 куни" ортида нима борлигини тушунмоқчи - Лавров

Душанба куни АҚШ президенти ультиматум шаклида Москвага тинчлик битимини имзолаш учун 50 кун муддат эълон қилган эди.

Германияда ҳижоб туфайли мусулмон аёл ўлдирилди

2025 йил 4 июль куни Германиянинг Ганновер шаҳрида 31 ёшли эркак қўшниси бўлган 26 ёшли жазоирлик мусулмон аёл — Рахма Аятга пичоқ билан ҳужум қилди. Олинган оғир жароҳатлар натижасида Рахма воқеа жойида вафот этди.

“Strong Cities" МЧЖ эгаси қамоққа олинди

Аввалроқ “Strong Cities" МЧЖ Тошкентда янги уй қуриб бераман деб 200 нафар фуқаронинг 5 млрд сўм маблағини ўзлаштиргани ҳақида хабар берган эдик.

Дудуқланадиган болаларни қўрқитиш усули билан даволашга уринган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган, ўзини гўёки дефектолог-психолог деб атаган Д.Ж дудуқланган болаларни сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволашга урингани акс этган видеохабар бўйича Болалар омбудсмани 2024 йилнинг якуни ва 2025 йил январ ойида ўрганиш олиб борган ва бу ҳақда жамоатчиликка маълумот берган.

"Sea Breeze" курортининг қурилиши Чорвоқдаги экологик муаммоларга барҳам берадими?

Ўзбекистон Республикаси Экология вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Давлат экологик экспертиза маркази, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Озарбайжонга пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида журналистлар “Sea Breeze” компаниясининг Боку шаҳридаги фаолияти билан яқиндан танишдилар ва унинг халқаро экологик стандартларга қай даражада мос келиши ўрганилди.

Тошкентда кибержиноятчилар гуруҳи банк карталаридан 1 млрд сўм ўғирлади

Аниқланишича, фирибгарлар вирус юқтирилган қурилмаларидаги SMS-тасдиқлаш кодларини кузатиб бориш имконини берувчи ёпиқ Telegram гуруҳ яратган.

Диққат! Андижонда ҳоким ўринбосари, статистика ва пенсия жамғармаси бўлимлари раҳбарларининг қилмишлари фош этилди

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 58 000 нафардан ошиб кетди

Бу ҳақда Ғазодаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилган.

Исроил армияси Ғазо секторидаги бир неча ҳудудларга зарба берди: 11 фаластинлик ҳалок бўлди, ўнлаб киши яраланди

2025 йил 14 июль куни Исроил армияси Ғазо секторидаги бир нечта ҳудудларга кенг кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини амалга оширди. Маҳаллий тиббий манбалар ва гувоҳларга кўра, ушбу ҳужумлар натижасида камида 11 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланган.

Суриянинг Эс-Сувейда вилоятида друз ва бедуин гуруҳлари ўртасида қуролли тўқнашув: 30 киши ҳалок бўлди, 100 нафар яраланган

Маҳаллий манбаларга кўра, тўқнашувлар ҳар икки томон вакилларининг бир-бирларига тегишли автомашиналарни олиб қўйиши ортидан бошланган. Низо тез орада оғир қуроллар қўлланилган шафқатсиз жангларга айланди.

Россия сафида урушган 66 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилган 66 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги қамоқдан озодликка чиқиш умиди билан урушда қатнашган. BBC ва «Медиазона» манбаларига кўра, улар асосан «Вагнер» гуруҳи орқали фронтга юборилган.

Японияда 21 июндан буён зилзилалар тўхтамаяпти

Япония жануби-ғарбидаги Токара ороллари атрофида июн охиридан буён 1,9 минг мартадан кўпроқ зилзила қайд этилгани ҳақида мамлакат бош метеорология бошқармаси маълум қилди.

Air India авиаҳалокати: ёқилғи узатилиши ўчирилгани тасдиқланди, 260 киши ҳалок бўлган

Ҳиндистонда Air India’нинг AI171 рейси билан боғлиқ авиаҳалокатни текшириш доирасида тажовузкор воқеалар аниқланди.

Бугундан 2025/2026 ўқув йили учун тест синовлари бошланди

Олий ва касбий таълим муассасаларига кириш бўйича 2025/2026 ўқув йили учун тест синовлари бошланди.

Россия: жазирама об-ҳаво туфайли Ставрополь ўлкасида электр энергияси навбатма-навбат ўчирилмоқда

У ерда ҳаво ҳарорати +42°C даражагача кўтарилган.

Британиянинг Эссекс графлигидаги Саутенд аэропортида кичик ўлчамли самолёт қулаб тушди

Beechcraft King Air B200 самолёти Нидерландияга йўл олаётган бўлган

Грузияда савдо маркази портлаш хавфи сабаб эвакуация қилинди

Айни вақтда антитеррор кучлари томонидан хавфсизлик чоралари кўрилмоқда ва марказ тўлиқ текширилмоқда.

Марғилонда Жентра кўчада ўйнаб ўтирган ёш болани босиб кетди

Ҳодиса жорий йилнинг 10 май куни содир бўлган. Боланинг ҳаёти сақлаб қолинган

Миробод туманида таъмирланаётган бинода ёнғин чиқди

Вазият тўлиқ Тошкент шаҳар ФВБ томонидан назоратга олинган.

Исроиллик мустамлакачилар яна «Ал-Ақсо» масжидига рейд уюштиришди

Оккупация қилинган Шарқий Қуддусда, Исроил полицияси ҳимояси остида, фаластинликларга тегишли ерларни босиб олган исроиллик мустамлакачилар яна «Ал-Ақсо» масжиди ҳудудига рейд уюштиришди.

Исроил ҳужуми оқибатида фаластинлик ўсмир фалаж бўлди ва ҳаёти учун курашмоқда

Мусабнинг қисмати — Ғазода тинч аҳоли, айниқса болалар қандай азият чекётганини намоён этувчи яна бир ҳужжатли мисол бўлиб қолмоқда.

АҚШ энди Япония ва Австралияга босим ўтказмоқда. Нега?

Бу ҳақда Financial Times (FT) газетаси манбаларига таянган ҳолда хабар берди.

Фарғонада Қирғизистондан олиб келинган 14700 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди

Фуқаролар ушбу дори воситаларини келгусида сотиш мақсадида Қўқон шаҳрида ижарага олинган хонадонга олиб борган вақтларида ушланди.

Ғазо секторида камида 650 000 нафар бола очарчилик хавфи остида қолмоқда

Бу ҳақда Al Jazeera телеканали хабар берди.

Трамп: Украинага қурол етказиб бериш НАТО орқали амалга оширилади

Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.

Рафаҳда инсонпарварлик ёрдамини кутган фаластинликларга қилинган ҳужумда 10 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ғазодаги тиббий манбалар маълум қилмоқда.

Самарқандда 16 ёшли қиз операция пайти вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Исроил бир кечада Ғазода 97 нафар фаластинликни ўлдирди

Бу ҳақда Al Masirah телеканали маълум қилди.

Трамп Путинни Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини айтди

АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.

БМТ: Ғазода 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан буён овқатсиз қолган

БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.

Қозоғистонда 1 миллионга яқин сайғоқни отишга қарор қилишди

Қозоғистон ҳукумати Қизил китобга киритилган, аммо эндиликда кўпайиб кетган «сайғоқлар сонини мувофиқлаштириш»га қарор қилди.

Россия транспорт вазирининг ўз жонига қасд қилиши қурилишдаги коррупция билан боғлиқ — ОАВ

Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?

Ғазода Исроил ҳужумлари оқибатида 15 нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.

2023 йил 7 октябридан буён Ғазо ва Ғарбий соҳилда 17 мингдан ортиқ фаластинилик ўқувчи ҳалок бўлди — Фаластин таълим вазирлиги

Фаластин Миллий маориф ва олий таълим вазирлигининг маълумотига кўра, 2023 йил 7 октябридан буён — Исроилнинг Ғазо секторига қарши ҳарбий амалиётлари бошланганидан бери — Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда 17 315 нафар ўқувчи ҳалок бўлган, яна 27 191 нафар ўқувчи яраланган.

NYT: Техасдаги сув тошқини қурбонлари сони 104 нафарга етди

Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.

Бугун лавозимидан озод қилинган Россия транспорт вазири Роман Старовойт вафот этди

Маълумотларга кўра, Роман Старовойт Москва яқинидаги Одинцово шаҳридаги шахсий уйида ўлик ҳолда топилган.

Исроилнинг Ғазога ҳаво ҳужумлари оқибатида 10 фаластинлик ҳалок бўлди, улар орасида чақалоқ ҳам бор

Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.

Қорасарой кўчасида контейнер ёниб кетди

Айтилган манзилда ёнғин навбатчиликда турган ёнғин қутқарув экипажлари томонидан зудлик билан соат 11:32 да ўчирилди.

Россиянинг Украинага навбатдаги зарбалари камида уч кишининг ҳаётига зомин бўлди

Украина расмийлари маълумотларига кўра, Одессада дрон зарбаси оқибатида янги қурилган бинодаги қўриқчи ҳалок бўлган

Исроил ҳарбийлари Яманга зарба берди

Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац ҳусийларга қарашли портлар ва электр станциясига ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан ҳужум қилинганини тасдиқлади

Эронда Исроил разведкаси билан алоқадор агент қўлга олинди

Бу ҳақда FARS агентлиги Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (IRGC) матбуот хизматининг маълумотига таяниб хабар берди.