Элдор Усмонов сув спорти бўйича Осиё чемпионатида иккита медал қўлга киритди
Филиппинда сув спорти бўйича ёш гуруҳлари ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистонлик спортчи Элдор Усмонов иккита кумуш медални қўлга киритди , деб хабар қилди Олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Усмонов 50 метрга эркин усулда сузишда 22,87 сония, 100 метрга баттерфляй усулида сузиш бўйича эса 53,14 сония натижа қайд этди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).