Экология вазирлиги Мурод Назаровнинг дарахт кесиш ҳақидаги фикрига муносабат билдирди
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Савдо-саноат палатасининг очиқ мулоқотида тадбиркор Мурад Назаров томонидан дарахт кесишга жорий этилган мораторий ўрнига компенсацион экиш ва«дарахтлар банки» тизимини жорий этиш таклифи билан танишди.
Вазирлик қуйидагиларни алоҳида таъкидлашзарур деб ҳисоблайди:
Ўзбекистон денгиз ва океанларга чиқиш имкониятига эга бўлмаган мамлакат сифатида, кислород манбалари ва карбонат ангидридни ютиш имкониятидан маҳрум. Шу билан бирга, ҳудуднинг 60% дан ортиғи чўл ва ярим чўллардан иборат бўлиб, иқлим ўзгаришларига нисбатан жуда заиф ҳисобланади.
Шунингдек, Марказий Осиё минтақасида иқлим исиши глобал ўртача кўрсаткичлардан икки баравар тезроқ кетмоқда. Сўнгги 30 йилдаминтақада ҳарорат 1,5°C га кўтарилган бўлса, буглобал ўртача 0,7°C га тенг.
Шундай шароитда яшил ҳудудлар экологик мувозанатни сақлашда ҳаётий аҳамиятга эга бўлиб, дарахт кесишга қарши мораторий айнан шу мақсадни кўзлаган.
Ривожланган давлатлар тажрибаси дарахткесишга қатъий чекловлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор шаҳарлашувнинг самарали воситаси эканини кўрсатмоқда:
• Германияда нафақат ўрмонлар, балки шаҳар дарахтлари ҳам қонун билан муҳофаза қилинган. Жамоат жойларидаги ноқонуний кесилган ҳар бир дарахт учун 50 000 еврогача жарима белгиланади. Бундай ҳолатларда компенсацион чоралар қатъий назорат остида бўлади.
• Буюк Британияда Tree Preservation Order(TPO) бузилиши учун 20 000 фунтгача жарима ёки чекланмаган жарима ва озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган. 2023 йилда машҳур Sycamore Gap дарахтини кесган шахс 4 йилданортиқ қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
• Қозоғистонда Жиноят кодексининг 340-моддасига кўра, ноқонуний дарахт кесиш ойлик ҳисоблаш кўрсаткичининг 160 баравари (тахминан 1 181 АҚШ доллари) миқдорида жарима ёки 40 кунгача ҳибс жазоси билан жазоланади. Мулк мусодара қилиниши ҳам