Дзюдочиларимиз катта таркибда Анталия «катта дубулға» турнирида иштирок этишади

Дзюдочиларимиз катта таркибда Анталия «катта дубулға» турнирида иштирок этишади

31 март – 2 апрель кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида дзюдо бўйича навбатдаги «катта дубулға» турнири бўлиб ўтади.

Бу мусобақа май ойида ўтадиган жаҳон чемпионатидан аввал сўнгги турнир бўлиб, кўплаб терма жамоалар спортчиларнинг тайёргарлигини кўздан кечириб олиш имкониятига эга бўлади.

Дунёнинг 85 мамлакатидан 600 нафардан ортиқ дзюдочи баҳс олиб борадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда қатнашади. Бугун тунда жамоамизнинг асосий қисми Туркияга йўл олди. Яна бир гуруҳ эса Тбилисидан Анталияга кўчиб ўтган.

Терма жамоамиз турнирда қуйидаги таркибда иштирок этади:

Эркаклар: Дилшодбек Баратов, Баҳром Ботуров (-60 кг), Абдураҳим Нутфуллоев, Бобур Ваджиев (-66 кг), Обидхон Номонов (-73 кг), Нурбек Муртазоев, Шарофиддин Болтабоев (-81 кг), Зуфарбек Ўролов (-90 кг), Суҳроб Ражабов (-100 кг), Шоҳруҳ Мамарасулов (+100 кг).

Аёллар: Ҳалимажон Қурбонова, Фотимахон Турсунбоева (-48 кг), Диёра Келдиёрова, Сита Кадамбаева (-52 кг), Нилуфар Ермаганбетова, Шукуржон Аминова (-57 кг), Маржона Нуруллоева (-63 кг), Шоҳиста Назарова, Хуршида Раззоқбердиева (-70 кг), Ирисхон Қурбонбоева (-78 кг), Рината Илматова (+78 кг).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!