ДХХ 24 мартни Чегарачилар куни этиб белгилаш таклифи билан чиқди

ДХХ 24 мартни Чегарачилар куни этиб белгилаш таклифи билан чиқди

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Чегарачилар кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ишлаб чиқилган ҳужжат лойиҳасига кўра, 24 март Чегарачилар куни этиб белгиланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси — Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасини (қуруқликда, сувда, ер остида, ҳаво бўшлиғида) белгиловчи чизиқдан ва бу чизиқ бўйлаб ўтувчи вертикал сатҳдан иборат.

Давлат чегарасини белгилаш ва ўзгартириш пайтида Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизликни таъминлаш заруратидан келиб чиқади ҳамда қуйидаги принципларга амал қилади:

давлатларнинг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги, давлат чегаралари дахлсизлиги ва бузилмаслигини ўзаро ҳурматлаш;

чегара масалаларини тинч йўл билан ҳал этиш;

чет эл давлатлари билан ҳар томонлама, тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик асосида ҳамкорлик қилиш;

қўшни давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик;

куч ишлатмаслик ва куч билан таҳдид қилмаслик.

Давлат чегарасини белгилаш ва ўзгартириш Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан амалга оширилади. Давлат чегараси делимитация ва демаркация (редемаркация) қилинади.

Давлат чегараси қуйидагича белгиланади:

қуруқликда — ўзига хос нуқталар, рельефнинг чизиқлари ёки аниқ кўриниб турадиган жойлар бўйича;

кема қатнайдиган дарёларда — дарёнинг асосий фарватери ёки тальвеги ўртаси бўйлаб; 

кема қатнамайдиган дарёларда, жилғаларда — уларнинг ўртаси ёки дарёнинг асосий ўзанининг ўртаси бўйлаб; 

кўллар ёки бошқа сув ҳавзаларида — Давлат чегараси кўл ёки бошқа сув ҳавзаси қирғоқларига чиққан жойларни туташтирувчи тўғри ёки бошқача чизиқ бўйича. Дарё, жилға, кўл ёки бошқа сув ҳавзаси орқали ўтадиган Давлат чегараси улар қирғоқларининг кўриниши ёки сув сатҳи ўзгарганда ҳам, дарё, жилға оқими у ёки бу томонга бурилганда ҳам ўзгармай қолаверади;

сув омборларида ва бошқа сунъий сув ҳавзаларида — улар сув билан тўлдирилгунга қадар Давлат чегарасининг мазкур жойдан ўтган чизиғига мувофиқ равишда;

дарёлар, жилғалар, кўллар ва бошқа сув ҳавзалари орқали ўтувчи кўприкларда, тўғонлар ва бошқа иншоотларда — Давлат чегараси сувдан ўтиш-ўтмаслигидан қатъи назар, шу иншоотларнинг ўртаси ёки уларнинг технологик ўқи бўйлаб.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!