«Дунёнинг ҳеч бир жойида бизчалик дорихоналар кўп эмас»

A A A
«Дунёнинг ҳеч бир жойида бизчалик дорихоналар кўп эмас»

Доришунослик ҳақида ўйлар

Тунов кунги сўровномадан доричиликнинг ёйилишини кўпчилик салбий ҳолат деб баҳолаши маълум бўлди («доричилик» деган сўздан айримлар салбий руҳ олибди, бу нотўғри, бу шунчаки тилдаги сўз ясаш имконияти ҳосиласи).

Тўғри, доришунослик соҳасида ютуқлар, изланишлар ҳам талайгина. Баъзи юртдошларимиз бу маънода яхши меҳнат қилмоқда. Аммо умумий, атрофлича олиб қараганда, бу борада кўнгилни хира қиладиган омиллар кўп. Шу боис бугунги дорифурушликдаги воқеликни мен ҳам салбий ҳолат деб баҳолайман. Бунинг бир қатор сабаблари бор.

1. Дунёнинг ҳеч бир жойида биздагидек дорихона кўп эмас. Чорсудан Келес кўпригигача 5‑6 км йўл бўлса, шу оралиқда 20 тадан ортиқ дорихона бор. Катта шифохоналар атрофидаги дорихоналарни‑ку, санаб адоғига етиш мушкул.

2. Тоғли ҳудудларга борсангиз, битта‑яримта дорихонани аранг топасиз, ўшанда ҳам саноқли дорилар бор, холос. Новқот ёки Арслонбопга борганда одамлар билан гаплашсам, айтарли касал бўлишмас экан, анча‑мунча беморликларга табиий дорилар, муолажалар олишар экан. Шунинг учун дорихоналар ва уларнинг дориларига эҳтиёжлари йўқ экан. Кимдир буни ҳаво тозалиги ва у ердагиларнинг турмуш тарзи билан ҳам изоҳлаши мумкин. Бироқ у ер билан об‑ҳавосида катта фарқ бўлмаган шаҳарларда ҳам дорихоналар таққослаб бўлмас даражада кўп. Бошқа шараҳарларни олиб қараганда ҳам об‑ҳавода дорихоналар ададига яраша фарқ йўқ. Менимча, бу ерда бошқа бир сабаб бор: дорихоналарнинг ўзи касаллик манбаи бўлиши мумкин.

3. Кимёвий дорилар қадимдан қўллаб келинган бўлса‑да, бугунгидек кенг ёйилмаган. Аслида кимёвий дорилардан кўра имкон қадар табиий дориларни қабул қилган яхши. Буни табиий фанлардан дарс ўтган бир домаламиз қуйидагича тушунтирган эди:

«Салапан (целлофан) ёки бирор елим нарсани ерга кўмсангиз, йиллар ўтиб кетса ҳам чиримайди, боягидек тураверади. Аммо шунинг ўрнига темир ё пўлатни кўмсангиз, бир неча йилларда чириб, ерга қоришиб кетади. Савол туғилади: нега юпқагина юмшоқ салапан чиримайди‑ю, билакдек келадиган қаттиқ темир, қулочни тўлдирадиган, тошдек қаттиқ тахта чириб кетади? Чунки темир, тахта табиий нарса, шу боис табиатга сингади. Аммо салапан сунъий нарса, шунинг учун у ерга киришмайди. Кимёвий дорилар ҳам жисмга сингмай, тирик организмларни бузиши худди мана шу ҳолатдан келиб чиқади».

Домланинг гапи мавжуд илмий қарашларга қанчали мос тушишидан қатъи назар, воқеликнинг ўзгинаси эди.

4. Баъзилар дорихоналар кўпайишини аҳоли сони ортишига боғлайди. Бу унча тўғри эмас. Чунки дорихоналарнинг кўпайиши аҳоли сонига монанд эмас, балки юз баробар кўп. Аввалда бир шаҳарда ёки қишлоқда маълум табиблар бўлган, ҳаммага етиб ортиб қолган. Ёшлигимизда Андижон шаҳрида 3 дона дорихона маълум эди. Уларда ҳам ҳаммага маълум саноқли дорилар бор эди. Аммо бугун қўрқмасдан шаҳарда 300 та дорихона бор, деяверасиз. Ахир аҳоли юз баробар кўпайгани йўқ-ку...

5. Айрим кишилар дорихоналар кўпайишини касаллик тури кўпайишига боғлайди. Бу ҳам тўғри эмас. Чунки 20 йилда касалликлар сони юз баробарга кўпаймайди аслида. Агар кўпайган бўлса, балки бу ҳам дориларнинг шарофатидандир.

6. Ўзим ва бир қатор яқин кишиларнинг ҳаётида дорилар натижасида касаллик фақат ривожланганини кўрдим. Тўғри, шифо бўлаётган дорилар кўп, лекин умуман натижасиз ёки нотўғри натижали даволанишлар жуда кўпайгандан кўпайгани ҳам бор гап. Ҳадеб дори қуйиб қонни ювишади, аслида бир‑икки марта қон олдирса, ўз‑ўзидан яхши бўлиб кетади. Яна бунга ўхшаш ҳолатлар жуда ҳам кўп.

7. Дориларни нархлашда ҳам инсоф йўқ. Касал қанча нозик бўлса, дориси шунча қиммат. Ҳолубки таркибида катта ўзгариш бўлмайди. Айрим дорилар буткул монополлашган ва камига бу қонун билан ҳимояланган бўлади.

8. Сохта дори кўпайиб кетди. Яқинда бир хабарда 90 фоиз доирилар асл эмаслиги ҳақида айтилди. Айрим дориларни ичасиз, аммо ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди. Грипп дориларнинг кўпи сизни биратўла касал қилади. Битта нимадир арзимаган модда қўшиб, янги ном билан қиммат нархда янги дори чиқаришади. Доктор ёзиб берса, бемор олиб ичаверади.

9. Укол орқали дори юбориш ҳам аслида жуда хатарли иш. Германияда даволаниб келган юртдошларимизнинг айтишича, беморга укол қилиш учун бир нечта жиҳатдан докторлар текширув ва хулоса бериш керак экан. Уларнинг айтишича, бизда жарроҳлик учун қандай ёндашилса, уларда уколга шундай муносабат бор экан. Бизда эса ҳа деса укол ёзишади. Аслида табиий йўл ‒ бошқа озуқалар каби дорининг ҳам ошқозон‑ичак орқали сўрилиши ҳисобланади. Уни мушак ёки томирдан юборилиши модда алмашинувининг тескари юриши бўлади. Шунинг учун кўп одамда ҳозир модда алмашинуви бузилган ва шунинг учун кўпчилик бўлар‑бўмасга семириб, яна нимадир касалларга чалиниб юрибди.

Хулоса қилиб айтганда, доришунослик ва дорифурушлик соҳаларини қаттиқ назорат қилиш, тартибга солишга муҳтожмиз. Кўпчилик кишилар докторлардан нолиб қолишади. Тўғри, кимлардадир изланишлар, билим кўнгилдагидек бўлмаслиги мумкин. Лекин мен айтаманки, энг асосийси улар ўқиган методда ўзи гап бордек, ўта эски ёки мустамлака бўлгандек кўринади. Шунингдек, замонавий тиббиётда тан олинмайдиган, аммо ҳаётда бор кўп ҳолатлар борки, то Ғарбдаги катталари тан олмагунича бошқалар кўзни юмиб юраверади. Мисол учун, мижоз масаласи, докторлар уни умуман ҳисобга олмайди, лекин бу жуда ҳам муҳим.

Шу боис, замонавий тиббиёт билан бирга Шарқ табобатини ҳам қайта жонлантириш керак деб ўйламан. Асрлар оша бизнинг иқлимимизда ўзини оқлаган табиий даволаш усуллари, дорилари бор, улардан унумли дойдаланиш даркор.

Табобат деганда кўз олдимизга охирги асрларда ҳамма соҳалар қатори табиблик ҳам чўккан даврдаги табобат келадиган бўлиб қолган. Биз бугун Ғарбни уйғотган табобатимизни тиклашимиз керак.

Шу билан бирга, ўша услубларни замонга мослашимиз лозим. Оддий мисол, дори воситаларини истеъмол қилишннинг қулай кўринишларини яратиш керак. Кўпчилик кишиларнинг тиббиётга мурожаатининг сабабларидан бири улар тақдим қилган дориларни қабул қилиш осон, таблеткани ютасиз қўясиз ёки ширинлик сўргандек дорини шимиб юрасиз. Табобатимизда эса дори қабул қилиш учун дамлама, қайнатма услублар кўп ва бундай дорини ҳар жойда олиб юриш, истеъмол қилиш қулай келмайди. Шунингдек, текширув услубларида ҳам янгиликлар қилишга муҳтожмиз. Бир қатор Шарқ мамлкаталарида бу борада анча янгиликлар бор, уларни ҳам ўзлаштиришимиз лозим.

Бу ердаги сўзларни бир оддий истеъмолчининг шахсий мулоҳазалари деб қабул қиласизлар, мутахассислик даъвоси йўқ. Камчиликлар бўлса, тўлдиришингиз мумкин.

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Манба: Azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

Тўсатдан картангиздан пул ечилса, ҳайрон бўлманг!

ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди. ​Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. ​Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.

Путин айрим шахсларнинг маблағларини чеклаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Улар кимлар?

Ҳукумат Марказий банк билан келишилган ҳолда, оила аъзоларининг ҳар бири учун ойига 10 минг рубль миқдорида лимит белгилаган.

Финландия ташвишда: "Агар Украина бўйича тинчлик келишувига эришилса..."

Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.

Ишонч ёки юқотиш: Донбасснинг тақдири нима бўлади?

Сўровномада қатнашганларнинг фақат 9 фоизи Россиянинг босқини 2026 йил бошигача тугайди деб ўйлайди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.