Лондон ерости транспорт йўли ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича мутахассислар томонидан энг ёмон ҳолатдаги метро деб топилди. Метродаги майда заррачаларнинг концентрацияси айрим ҳудудларда мавжуд меъёрлардан бир неча марта ёмонроқ эканлиги аниқланган. Бу ҳақда Қироллик коллежи тадқиқотидаги маълумотга асосланиб The Times хабар қилди.
Ҳавонинг ифлосланиши метрополитен вагонлари ғилдиракларининг релсларга ишқаланиши, тормоз колодкалари ва эскалаторларнинг фаолияти оқибатида юз бермоқда.
Олимлар метродаги ифлосланган ҳаво одамлар ҳаётига хавф солиши мумкинлигидан хавотирга тушган. Зарралар нафас йўлларига кириб, у ердан қон айланиш тизимига тушиши, одамларда юрак қон-томир касалликлари, инсулт ва нафас органларининг саратони касалликларини келтириб чиқариши мумкин.
«Биз ҳар йили поездлар, станциялар ва туннелларни тозалаш учун 60 миллион фунт стерлинг маблағ сарфлаймиз. Ушбу ҳаракатларнинг ҳаммаси йўловчилар ва метро хизматчиларининг тоза ҳавода нафас олишини таъминлаш мақсадида амалга оширилади», — дейди Transport for London хавфсизлик, соғлиқ ва атроф муҳит ҳолатини сақлаш масалалари бўйича компания бош инспектори Лилли Мэтсон.
Лондон метроси 1863 йилда очилган ва дунёдаги энг қадимги ерости транспорти ҳисобланади. Британия пойтахтидаги метрода жами 11 та йўналиш ва 270 та бекат мавжуд. Ҳар куни уч миллион атрофидаги аҳоли метрополитен хизматларидан фойдаланади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.