Нафақат АҚШда, балки бутун дунёда журналистика ва сўз эркинлигига бағишланган ноёб санъат даргоҳи сифатида машҳур бўлган “Newseum” музейи эшиклари 2019 йилнинг 31 декабрь куни соат 17:00 да сўнгги бор ёпилди. У 12 йил давомида пойтахт Вашингтон шаҳри марказидаги муҳташам бинода фаолият олиб борди.
Гап шундаки, музей банкрот бўлган. Унга кириш пулли бўлса-да, бу нарса ўзини ўзи қоплашга етмаган. Музей биносини Jons Xopkins университети 372,5 миллион долларга сотиб олди.
“Newseum” нафақат АҚШда, балки бутун дунёда журналистикага ва сўз эркинлигига бағишланган ноёб санъат даргоҳи сифатида машҳур эди. Бу ерда Берлин девори ва 11 сентябрда вайрон бўлган Ню-Йоркдаги эгизак бинолар парчалари, Югославиядаги урушда журналистларнинг пачақланган машинаси, дунёнинг нуфузли газеталари бош саҳифалари каби кўплаб ноёб экспонатлар кўргазмага қўйилган эди. Музей бундан буён ўз фаолиятини онлайн давом эттиришини маълум қилди.
Умуман, АҚШда анъанавий журналистиканинг аҳволи яхши эмас. Ўтган 15 йил ичида 2000 дан ортиқ газета ёпилган. “Gallup” ўтказган оммавий сўровга кўра, бугун Америка аҳолисининг ярмидан кўпи матбуотга ишонмайди. Оммавий ахборот воситаларини ишончли манба сифатида кўрадиганлар сони ўтган асрнинг 70 йилларида 70 фоиз бўлган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.