Дунёдаги энг кўп маош оладиган актёрлари эълон қилинди

Дунёдаги энг кўп маош оладиган актёрлари эълон қилинди

Даромади 87,5 миллион долларни ташкил этаётган америкалик актёр Дуэйн Жонсон Forbes журнали томонидан дунёдаги энг кўп маош оладиган актёр деб топилди.

Иккинчи ўринда актёр Райан Рейнольдс (71,5 миллион доллар), учинчи ўринда Марк Уолберг (58 миллион доллар), кейин поғоналарда эса Бен Аффлек (55 миллион доллар) ва Вин Дизель (54 миллион доллар) қайд этилди.

Кучли ўнталикка, шунингдек, ҳинд актёри Акшай Кумар (48,5 миллион доллар), америкалик бастакор, қўшиқчи ва актёр Лин-Мануэль Миранда (45,5 миллион доллар), актёрлар Уилл Смит (44,5 миллион доллар), Адам Сэндлер (41 миллион доллар) ҳамда Жеки Чан (40 миллион доллар) киритилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!