Дунёдаги энг кекса панда 37 ёшда

Дунёдаги энг кекса панда 37 ёшда

Хин Хинг номли дунёнинг энг кекса пандаси 37 ёшга тўлди.  Хитойдаги Чонгқинг ҳайвонот боғида ўтказилган махсус зиёфатда унга севимли торти ҳадя қилинди.

“Гигант пандалар одатда, ёввойи табиатда13-19 ёшгача яшайди, тутқинликдаги пандалар эса 20 ёшгача яшаши мумкин, баъзилари ўттиз ёшдан ҳам ошиб кетади. Бизнинг гигант панда Хин Хинг 37 ёшда, у дунёдаги энг кекса панда. Агар унинг ёши инсон ёши билан солиштирилса, ҳозир у 100 ёшли кекса одам билан тенг”, деди Йин Янқианг, Чонгқинг ҳайвонот боғидаги Panda Houseнинг бош технология ходими.

Хин Хинг ушбу ҳайвонот боғига 1983 йилда олиб келинган ва 1992 йилдан насл бера бошлаган. 2002 йили 20 ёшида у эгизак пандаларни дунёга келтирди. Бу эса пандалар орасида энг кекса ёшда насл қолдириш бўйича рекорд ҳисобланади.

«2018 йил охирига келиб, Хин Хинг авлодлари сони 137 кишига етди. Улар 20 дан ортиқ мамлакат ва минтақаларда, шу жумладан: АҚШ,  Канада,  Япония,  Белгия,  шунингдек,  Ченгду шаҳридаги Хитой Гигант Панда тадқиқот марказида яшайди», деди Йин.

Айни пайтда Хин Хингнинг соғлиғи яхши, унинг вазни 98 килограмм. Панданинг фаровон ҳаёт кечириши учун унинг қон босими ҳар куни назорат қилинади, вазни ҳар 15 кунда ўлчанади ва ҳар 3 ойда қон таҳлили ўтказилади. Ҳайвонот боғида унга 2 нафар ходим ғамхўрлик қилади.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!