Буюк Британиядаги Iceland Foods супермаркетлар тармоғи дунёдаги энг аччиқ бургерлар сотувини йўлга қўйди. Бу ҳақда Mirror хабар тарқатди.
Сотувчилар таркибида кўп миқдорда аччиқ чили қалампири бўлган Scary Spicy Carolina Reaper музлатилган маҳсулотни таклиф қилишяпти. Қизиқиш юқори. Бундай бургерларнинг нархи 2,5 фунт стерлингдан бошланади. Шунингдек, бургерни тайёрлаш бўйича кўрсатмалар ҳам бор. Тайёрловчилар бургерни сковородка, газ печи ёки гриллда иситишни маслаҳат беришади.
Истеъмолчилар аллақачон ўз фикрларини билдира бошладилар. "Агар сизга аччиқ таомлар ёқса, бу бургерлар жуда ажойиб", — деб ёзди истеъмолчилардан бири.
«Чиндан ҳам ажойиб бургерлар, аъло таъм. Аммо эртаси куни тобингиз қочади. Шеригим аччиқ таомларни ёқтиради, аммо бу бургерларда зираворлар ҳаддан ташқари кўп", — деб ўз фикрини билдирди бошқа истеъмолчи.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.