Дунёда қанча буғдой қолгани маълум бўлди

Дунёда қанча буғдой қолгани маълум бўлди

БМТ Хавфсизлик кенгашида “Gro Intelligence” таҳлилий компанияси бош директори Сара Менкер дунёда 10 ҳафтага етарли буғдой қолганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, жаҳон бозорига буғдойнинг учдан бир қисмини етказиб берадиган Россия ва Украина ўртасидаги уруш “узоқ вақтдан бери ёнаётган оловга фақат ёғ қўшган”. Бу орада яна бир йирик таъминотчи Ҳиндистон ҳам буғдой экспортини тақиқлади.

“Коронавирус пандемиясидан анча олдин биз дуч келган инқироз таъминот занжирларимизнинг нозиклигини очиб берди. Буни ҳаммангиз тушунишингиз учун айтаманки, агар можаро эртага якунланса ҳам, бизнинг озиқ-овқат хавфсизлиги муаммомиз яқин орада йўқ бўлмайди”,— деган у.

Асосий экинлар нархининг ошиши жорий йилда дунё бўйлаб яна 400 миллион одамни очлик хавф остида қолдирди. БМТ маълумотларига кўра, Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши туфайли қарийб 1,7 миллиард одам қашшоқлик ва очликка маҳкум бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!