Дунё бўйича коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этганлар сони 1,1 миллион кишидан ошди. Бу ҳақда касалланиш статистикасини реал вақт режимида кузатиб бораётган Жонс Ҳопкинс университети маълумотларида келтирилган.
Ҳозирга қадар бутун дунёда 39 миллион 68 мингдан ортиқ кишида коронавирус аниқланган бўлиб, уларнинг қарийб 27 миллиони соғайган (68,9 фоизи).
Энг кўп ўлим ҳолатлари АҚШ (218 минг киши), Бразилия (153 минг киши) ва Ҳиндистонда (112 минг киши) қайд этилган.
Касалланиш кўрсаткичи бўйича АҚШ ҳамон етакчи бўлиб турибди — COVID-19’ни юқтириб олиш билан боғлиқ 8 миллиондан ортиқ ҳолат қайд этилган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (7,3 миллион бемор), учинчи ўринда эса Бразилия (5,2 миллион бемор).
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.