Instagram’да Hushpuppi’ники остида танилган Аббос ҳашаматли ҳаёт кечирган: люкс автомобиллар харид қилган ва шахсий самолётида саёҳат қилиб, энг яхши меҳмонхоналарда тунаган. Унинг коллекциясидан ўнлаб машиналар, хусусан, Rolls-Royce (Cullinan ва Wraith), Bentley Bentayga, Range Rover Sport, Mercedes-Benz G-Class, Ferrari 488 GTB, Maybach S650 ва бошқа кўплаб моделлар ўрин олган.
Фаолиятини Нигериядаги «секонд-хенд»да кийим-кечак сотиш орқали бошлаган Аббос 2,4 миллион обуначига эга Instagram юлдузига айланган. У билан ФҚБ ва Интерпол қизиқа бошлаган ҳамда Аббос кибержиноятчиликка алоқадорликда гумонланган: у шериклари билан бирга таниқли компания ва банклар номидан сохта веб-сайтларни яратиб, ўзгаларнинг кредит карталари маълумотларини ўғирлаган. Шунингдек, у яна 11 та иш бўйича гумонланмоқда.
Instagram-блогернинг уйидан 37 миллион доллар нақд пул ва ўнлаб ҳашаматли автомобиллар топилган.
Аббос Нигерияга экстрадиция қилиниши мумкин. Шундан сўнг у ерда блогерга нисбатан айблов эълон қилинади.
Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.
Ҳозирда ўз ватанида «Атлетик» Бильбао шарафини ҳимоя қилаётган испаниялик ҳимоячи Эмерик Лапорт Саудия Арабистони чемпионатидаги фаолияти ҳақида фикр билдирди.
АҚШ президенти Donald Trump Украинадаги можарони ҳал этиш бўйича музокаралардан воз кечмайди. Бу фикрни сиёсатшунос, Инновацион ривожланиш институти Геосиёсий тадқиқотлар маркази директори Дмитрий Родионов билдирди.
Туркия ва Ҳиндистон давлатларида ишлаб чиқарилган “Дюспаталин”, “Новомикс”, “Гальвус МЕТ” каби 87 турдаги дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинди
Божхона қўмитасининг Тошкент ва Андижон вилоятлари божхона бошқармаларининг Контрабандага қарши курашиш бўлимлари, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент ва Андижон вилоятлари бошқармалари ҳамда Ички ишлар идоралари вакилларидан иборат махсус тезкор гуруҳ синтетик гиёҳвандлик воситалари тайёрлаб келинган йирик нарколаборатория фаолиятини фош қилишди.
Айни шу рейс билан юртимизга учиб келган яна бир фуқаро шимининг чўнтаги ва пайпоқларига қиймати 907 млн сўмлик 803 грамм заргарлик буюмларини яширганлиги аниқланди.
Туркияда ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясида ёпиқ эшиклар ортида амалдаги президент Ражаб Тоййип Эрдўғаннинг вориси сифатида унинг ўғли — Билал Эрдўған кўрилиши мумкин бўлган вариант муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Bloomberg манбалари хабар бермоқда.