Бундан 5 йил муқаддам Тарлан Мусаев БААда ҳаммасини бошидан бошлаш учун Тошкентдаги яхшигина лавозимини ташлади. Бугунги кунда банкда фаолият юритаётган ва хусусий бизнесини йўлга қўйган Мусаев Дубайда бошқа мамлакатдан келганлар ҳаёти тўғрисида ҳикоя қилди. Бу ҳақда "Дарё" нашри ёзмоқда.
«Дубайда агар пулинг бўлса, сен кўнглингда нима бўлса қила оласан. У ерда Uber’да вертолёт чақириш ҳам мумкин.
Банкда менинг маошим Дубай ўлчамида ҳисоблаганда унча катта эмас — 3000 доллар. Банкда ишлаб топиладиган пулнинг асосий қисми — фоизлар, ойлик бонус. 2018 йили бонусларим салмоқли бўлгани учун йилнинг энг яхши ходими унвонини беришди. Яқинда жуда яхши бонуслар олдим ва спорт машинаси сотиб олишга қарор қилдим.
Маошимнинг бир қисмини инвестицияга, бизнесга ажратаман, яна бир қисмига ўзим учун қимматли буюмлар сотиб оламан. Ахир ёшлик қисқа, агар бутун умр тежаб-тергайверсанг, кексаликда эслайдиган ҳеч бир хотиранг бўлмайди. Шунинг учун Дубайда мен фаол турмуш тарзининг барча томонларини, жумладан, янгиликларни синаб кўраман: яъни парашютдан сакраш, сноубординг, қувурда учиш, тунда краб овлаш ва ҳоказо. Ҳаётим ёрқин бўлиши учун нима лозим бўлса қиламан.
Албатта, бу ерда ҳамма нарса қиммат. Икки хонали уй учун йилига 20 минг доллар тўлайман. Бироқ бу ерда барча турар жой биноларида ўз ер ости паркинглари, бассейни, тренажёр зал, сауна, секюрити бор, подьезд ҳар куни тозаланади.
Яхши ресторандаги ўртамиёна стейк 150−200 дирҳам (50 доллар) туради. Такси камида 3 доллар.
Ўтган ой 5000 доллар сарфладим. 300 долларга ҳам яшаш мумкин, бироқ ўзингни камситилгандек ҳис қиласан. ‘Алгоритмъдан чиққан, жинсини ‘Ипподром’ бозоридан сотиб олиб юрган оддий йигитман, ҳеч қачон олифта бўлмаганман, аммо яхши нарсаларни яхши кўраман. Дубайга энди келган пайтларимда, ҳатто Louis Vuitton ёки Gucci савдо дўконларига киришга ҳам тортинардим.
Иқтисод қилиш эмас, балки кўпроқ пул топиш лозим, деб ҳисоблайман. Жонимни бериб ишлайман ва шунга яраша дам ҳам оламан. Табиий, бошида жуда қийналдим, таъбир жоиз бўлса, ‘қум еб, денгиз сувини ичишга’ тўғри келди. Instagram’даги ҳар бир сурат ортида оғир меҳнат соатлари бор».
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Бу ҳақда 2 июль куни "Россия Фанлар академиясининг ягона геофизика хизмати" Федерал тадқиқот марказининг Камчатка бўлими "Телеграм"даги каналида маълум қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
2025 йил 6 июл куни АҚШ президенти Дональд Трамп машҳур тадбиркор Илон Маскнинг янги сиёсий куч — «Америка партияси»ни тузиш ташаббусини очиқчасига танқид қилди.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.