ДТМ 2019 йил тест топшириқлари базасидаги янгиликлар ҳақида маълумот берди
15 апрель куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Давлат тест маркази мутахассислари 2019 2020 ўқув йили учун кириш имтиҳонларида тест варақаларига киритиладиган асосий ўзгариш ва қўшимчалар тўғрисида маълумот берди.
Маълумот берилишича, жорий йилда тест топшириқлари базасини шакллантиришда қуйидаги янгиликлар:
- График, ёзувсиз харита, расмлар (масалан, географик нуқталар, диаграмма, графиклардаги кўрсаткичлар ёки расмлар тест саволлари варақасида акс этади);
- Адабиёт фанидан таълим муассасалари ўқув дастурига киритилган бадиий асарлардан айримларини тўлиқ ўқиш тавсия этилади;
- Ўлчов бирликларининг янгича ифодаланиши қўлланилади.
Тавсия этилган бадиий адабиётлар рўйхати қуйидаги асарлардан иборат:
1. Ўткан кунлар , Абдулла Қодирий (9-синф дастуридан)
2. Кеча ва кундуз , Чўлпон (11-синф дастуридан)
3. Абулфайзхон , Фитрат (11-синф дастуридан)
4. Шум бола , Ғафур Ғулом (6-синф дастуридан)
5. Мирзо Улуғбек , Мақсуд Шайхзода (8-синф дастуридан)
6. Юлдузлар мангу ёнади , Тоғай Мурод (6-синф дастуридан)
7. Юлдузли тунлар , Пиримқул Қодиров (6-синф дастуридан)
8. Дунёнинг ишлари , Ўткир Ҳошимов (5-синф дастуридан)
9. Руҳлар исёни , Эркин Воҳидов (11-синф дастуридан)
10. Соҳибқирон , Абдулла Орипов (9-синф дастуридан)
Ўлчов бирликлари эса қуйидаги шаклда қўлланилади:
1. Санти- олд қўшимчаси - s эски шакли, с янги шакли
2. Гектар ga эски шакли, ha янги шакли
3. Акр аr эски шакли, a янги шакли
4. Массанинг атом бирлиги m.a.b. эски шакли, u янги шакли
5. Миллиметр симоб устуни mm. simob ustuni эски шакли, mm Hg янги шакли
6. Соат soat эски шакли, h янги шакли
7. Сутка кун эски шакли, d янги шакли
8. Киловатт-соат kW-soat эски шакли, kW-h янги шакли
9. Ампер-соат A-soat эски шакли, A-h янги шакли
Эслатиб ўтамиз, 23 февраль куни Давлат тест маркази директори ва раҳбариятнинг бошқа аъзолари билан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида матбуот анжумани ўтказилганди. Тадбирда 2019 2020 ўқув йили учун кириш имтиҳонларидаги ўзгаришлар тўғрисида батафсил маълумот берилганди.
Manba: kun.uz
