«Ўзбекнефтгаз» раҳбари Баҳодиржон Сидиқов АЖ дизель ёнилғиси нархини 15 фоизга пасайтирмоқчи эканини маълум қилди.
Кечаги йиғилишда Давлат раҳбари фермерларга ёқилғини ўз вақтида етказиб беришда назоратни кучайтириш зарурлигини таъкидлаган.
Бу бўйича 13 февраль куни президент раислигида ўтган видеоселектр йиғилишида топшириқ берилган.
Баҳодиржон Сидиқов «Ўзбекнефтгаз» олдида 2024 йилда 680 минг тонна дизелни арзонлаштирилган нархда фермер хўжаликларига етказиб бериш вазифаси турганини таъкидлади. Унинг айтишича, «Ўзбекнефтгаз» томонидан ушбу вазифа ижроси таъминланади.
«Биз 2024 йилда 2023 йилга нисбатан қўшимча 200 минг тонна дизель ёнилғисини ишлаб чиқаришни режалаштирганмиз. Дизель етказиб бериш бўйича миқдор жиҳатидан ҳеч қандай масала бўлмайди. Яна бир топшириқ дизель ёнилғисини арзонлаштирилган нархда етказиб бериш бўйича бўлди. Биз бир ҳафта давомида барча ҳисоб-китобларимизни якунлаб, дизель ёнилғисининг биржага қўйиладиган нархларини 15 фоизга камайтириш бўйича барча чораларни кўряпмиз», — деди Сидиқов.
Қайд этилишича, ушбу дизелнинг сифатли бўлишини, ўз вақтида етказиб берилишини таъминлаш учун янгича тартиб ўрнатилади. Янгича тартиб орқали ҳудудлар кесимида «Ўзбекнефтгаз»нинг марказий аппарати ва нефть базалари, бундан ташқари, фермерларга хизмат кўрсатувчи ёнилғи қуйиш шохобчаларидаги масъулларнинг алоҳида вазифалари белгилаб берилади.
Бундан ташқари, фермерлар учун «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти раҳбарига ўз саволлари ёки таклиф ва мулоҳазаларини юбориш мумкин бўлган Telegram гуруҳи очилган. Фермерлар 71−233−28−88 рақамларига ҳам қўнғироқ қилишлари мумкин, деди компания раҳбари.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.