Катта мусобақаларда Ўзбекистон тажриба тўплаяпти. Менимча, навбатдаги шундай мусобақада финалгача бўлган барча учрашувлар учун чипталарни олдиндан онлайн сотувга чиқариш керак. Шунда, айтайлик, финални кўрмоқчи бўлган ҳақиқий мухлисда унга кириш имконияти кўпроқ бўлади. Фақатгина Ўзбекистон чиқсагина финалга бораман деган кишиларда нисбатан камроқ бўлади.
Гуруҳ босқичи ўйинлари қайси стадионда ва кимлар иштирокида ўтиши олдиндан аниқ. Қолган босқичларда стадионлар ва вақтлар аниқ бўлади, аммо жуфтликлар кейинроқ келиб чиқади. Мухлислар Ўзбекистон термасининг имконияти ва ўйинларига қараб чорак финал, ярим финал, финал чиптасини ҳарид қилиши мумкин. Бу ҳозиргидек ҳолатга нисбатан яхшироқ ечим бўлиши мумкин.
Факт шуки, бундай масштабдаги ўйинларда максимум 28 минг чипта сотувга чиқади. Талаб эса миллиондан юқори. Нарх ҳам шундан келиб чиқиб белгиланади. Биз катта мусобақалар мезбонлиги орқали панд еб, тажриба тўплаб, режалаштириб борамиз. Ҳозирги ҳолатда ЎФА вакилларига ҳам, футбол мухлисларига ҳам сабр тилаймиз.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.