Хитойнинг DeepSeek стартапи атиги 5.6 миллион долларга янги сунъий интеллект модели яратиб, глобал технология бозорида кескин ўзгаришларга сабаб бўлди. Чатбот АҚШ ва Буюк Британияда Apple иловалар дўконида ChatGPT'ни ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллади.
Бунинг таъсирида:
- Nvidia компанияси бир кунда 465 миллиард доллар йўқотди - бу АҚШ фонд бозори тарихидаги энг катта кунлик йўқотиш
- Microsoft 130 миллиард доллар йўқотди
- Google компанияси 80 миллиард доллар йўқотди
- Тесла, Мета ва Амазон акциялари ҳам кескин пасайди
- Европа технология акциялари 4.5% га тушди
DeepSeek асосчиси Лян Венфенг: "Сунъий интеллект ҳамма учун арзон ва қулай бўлиши керак", дея таъкидлади. У 2021 йилда ҳобби сифатида AI моделлари яратишни бошлаган.
Аҳамиятли жиҳати: DeepSeek чатботи АҚШнинг энг илғор технологияларисиз яратилган бўлса-да, сифат жиҳатидан Google, Мета ва Anthropic моделларидан устун чиқди. Бу эса йирик технология компанияларининг юз миллиардлаб долларлик харажатлари самарадорлигини шубҳа остига қўймоқда.
АҚШлик таниқли инвестор Марк Андрессен бу воқеани совуқ уруш даврида СССРнинг биринчи сунъий йўлдошни учиришига қиёслади - чунки ўша пайтда америкаликлар тўсатдан космик пойгада СССРдан орқада эканлигини тушуниб қолишган эди. DeepSeek худди шундай ҳеч қаердан пайдо бўлиб, АҚШ аслида ортда қолаётганини кўрсатиб қўйди.
Ғазодаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош директори доктор Мунир ал-Бурш "Anadolu" ахборот агентлигига хабар беришича, Исроил ҳужумлари Ғазо секторидаги энг йирик тиббиёт муассасаси бўлган "Ал-Шифа" тиббиёт мажмуасининг 95 фоиздан ортиқ қисмини вайрон қилган.
АҚШ президенти Доналд Трамп февраль ойидан бошлаб Канада ва Мексикадан келтирилаётган маҳсулотларга бож тўловлари жорий этиш ниятидан қайтмагани ҳақида сешанба куни Оқ уйда маълум қилинди.
АҚШдаги президентлик сайловларида Трампнинг ғалабаси ва унинг Россия-Украина урушига муносабатидан келиб чиқиб, Путин Украина ва Молдовани назорат остига олиш бўйича "B" режасига ўтиши эҳтимолдан холи эмас.
Тўлиқ шаффофлик учун мен Индиана штати полициясидан отишмада иштирок этган зобитга нисбатан тергов ўтказишни сўрадим, — деди Жаспер округи шерифи Патрик Уильямсон.
2013 йилнинг октябр ойида ўз даврининг йирик тадбиркори бўлган Шомурод Нурмаматов турмуш ўртоғи билан бирга ўз уйида ўлдириб кетилган. Орадан қарийб 12 йил ўтганига қарамай ушбу жиноят ҳамон одамларнинг тилида турли миш-мишларга қоришиб юради: кимдир “бойнинг душмани бой бўлади-да” деса, бошқа биров “бу ишда жуда катта одамларнинг қўли бўлган” дейди. Хўш, аслида тадбиркорни ким ва нима мақсадда ўлдирганди?
2013 йилнинг октябр ойида ўз даврининг йирик тадбиркори бўлган Шомурод Нурмаматов турмуш ўртоғи билан бирга ўз уйида ўлдириб кетилган. Орадан қарийб 12 йил ўтганига қарамай ушбу жиноят ҳамон одамларнинг тилида турли миш-мишларга қоришиб юради: кимдир “бойнинг душмани бой бўлади-да” деса, бошқа биров “бу ишда жуда катта одамларнинг қўли бўлган” дейди. Хўш, аслида тадбиркорни ким ва нима мақсадда ўлдирганди?
эркак 2019 йил 18 июль куни соат 10:30 атрофида 70 нафар ходим ишлаётган Kyoto Animation студияси биносига кирган. У бинони бензин ёрдамида ёқиб юборган, натижада 36 киши ҳалок бўлган, яна 32 киши жароҳатланган.
"Шифокорлар болаларга ёлғон гапириб, улар жинсини ўзгартириш мумкинлигини айтмоқда. Натижада, уларни жарроҳлик амалиётлари билан бутун умрга майиб қиляпти. Бу хавфли ҳолат ва Америка тарихида шармандали из қолдиради. Уни зудлик билан тўхтатиш керак!" — деди Трамп.
«Nur.kz» нашрининг тегишли ҳужжатга таяниб ёзишича, мамлакат энергетика, молия ва ички ишлар вазирликлари ҳамда Миллий хавфсизлик қўмитаси ички бозорда тақчилликнинг олдини олиш мақсадида 2025 йил 1 февралдан 2025 йил 29 мартгача бензин ва дизел ёқилғиси экспортини тақиқловчи қўшма буйруқ чиқарган.
«Ҳудудгаз Қашқадарё» газ таъминоти филиали назорат тузилмалари, туман газ таъминоти бўлими ходимлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда ўтказилган рейд жараёнида Қашқадарё вилояти Косон тумани «Наврўз» МФЙда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.
Америка Қўшма Штатлари яқинда Ғарбий Тинч океанига иккита ядровий сув ости кемасини юборди ва улар Хитойга қарши ҳарбий куч намойиш этиши мумкин бўлган оролга борди.
АҚШ президенти Доналд Трамп, бошқа масалалар қатори, Пентагоннинг трансгендер ҳарбийлар бўйича сиёсатини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. Бу қадам трансгендерларнинг ҳарбий хизматда бўлишини тақиқлашга қаратилган.