Давомли жазирамалар инсонни тажовузкор қилиб қўяди?!

Давомли жазирамалар инсонни тажовузкор қилиб қўяди?!

Тадқиқотларга кўра, глобал исишнинг психологик, ижтимоий ва биологик омилларга таъсири туфайли дунёда жиноятчилик даражаси 5 фоизга ошиши мумкин. Иссиқлик ва унинг таъсири аллақачон ушбу руҳий касалликларга чалинган беморларда депрессия ва турли ташвишларни кучайтирмоқда. Бундан ташқари, Барқарорлик платформасига кўра, олимлар ғайритабиий юқори ҳарорат ва ўз жонига қасд қилиш ўртасидаги боғлиқликни ҳам аниқладилар.

Аделаида университети (Австралия) мутахассислари ҳисоб-китобларига кўра, ўртача ойлик ҳарорат даражаси 1°С га юқорилаши билан руҳий саломатлик билан боғлиқ ўлим 2,2% га ошади. Юқори ҳаво ҳарорати сурункали руҳий муаммолари бўлмаган одамларга ҳам салбий таъсир этиши мумкин, чунки иссиқлик стресси реакция кўрсатиш вақтини секинлаштириб, ақлий фикрлашни сусайтиради.

Гарвард университетида талабаларнинг иссиқ кунда кондиционерли хонада ишлаган тест синов натижалари, одатий комфорт кунлардаги кондиционерли хонадаги тест натижалардан 13% пастроқ бўлган. Бундан ташқари, тадқиқотчилар ҳаддан ташқари иссиқ ҳарорат ва зўравонлик жиноятларининг кўпайиши ўртасидаги боғлиқликни аниқладилар. Атроф-муҳит ҳароратининг 1-2°C гача кўтарилиши билан тажавускорликлар (ҳужумлар) сони 3-5% га ошиб кетган.

Кембриж университети олимларининг прогнозларига кўра, 2090 йилга бориб глобал жиноятчилик даражаси фақат иқлим ўзгариши туфайли 5 фоизга ошиши мумкин. Чунки инсонлар унгача тажовузкорликни назорат қилувчи серотонин каби гормонларни кучайтириш орқали инсоннинг юқори ҳароратли стресларни тез айланиб ўта олишига эришишса керак.

Серотонин - организмнинг турли физиологик параметрларини шакллантириш ва тартибга солишда иштирок этади - қон ивиш жараёнларидан аллергия ва яллиғланиш жараёнларида иштирок этишгача, жинсий ва овқатланиш хатти-ҳаракатларини тартибга солишдан тортиб кайфиятни кўтаришгача рол ўйнай оладиган гормон. Умуман олганда, мазкур гормон инсон ҳаётининг умумий сифатини белгилайди ва организмдаги кўплаб функцияларни «бошқаради».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!