Дания Бош вазири НАТО Бош котиби бўлишни хоҳламаслигини айтди

Дания Бош вазири НАТО Бош котиби бўлишни хоҳламаслигини айтди

Дания бош вазири Метте Фредериксен НАТО бош котиби лавозимига номзодлар рўйхатида йўқлигини маълум қилди.

"Мен бу лавозимга номзод эмасман", - дейди у Reuters'га берган интервьюсида.

Аввалроқ, НАТОнинг амалдаги бош котиби Йенс Столтенберг, ҳатто бундай таклиф тушган тақдирда ҳам, ваколат муддати тугаганидан кейин ҳам ўз лавозимида қолишни режалаштирмаслигини айтган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!