Краснодар ўлкасида терговчилар тўрт нафар ўсмирга нисбатан қўзғатилган жиноий иш бўйича терговни якунлади. Улар жиноят вақтида 11 ёшли қизни зўрлаганликда айбланмоқда, дея хабар беради Россия Федерацияси Тергов қўмитаси вилоят бошқармаси матбуот хизмати.
Aгентликнинг аниқлик киритишича, деярли бир йил давомида – 2021 йилнинг майидан 2022 йилнинг майигача – қиз 15 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўсмирлар томонидан зўрланган.
Бу вақт давомида қиз жим турди, лекин 2022 йил май ойида у онасига нима бўлганини айтди. Aёл полицияга мурожаат қилган.
Маълум бўлишича, зўрлаганлар 6-7 синф ўқувчилари ҳамда мактаб-интернатнинг икки нафар 9-синф ўқувчиси бўлган.
Ўсмирларга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 132-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Қайд этилишича, тергов давомида 3 нафар ўсмир тергов изоляторига жойлаштирилди. Тергов бошланган пайтда гумонланувчилар гуруҳининг тўртинчиси 14 ёшда бўлганлиги сабабли у уй қамоғига олинган.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ходим 13 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Шунингдек, суғуртасиз машина ҳайдаганларга кўпроқ жазо бериш ва камера таний олмайдиган автомобиль рақамлари муаммосини ҳал қилиш чоралари ҳам кўриб чиқилмоқда.
Жорий йилнинг 24 июль куни соат 22:30 ларда Чироқчи тумани, яшовчи аёл Д.И. 102 рақамига мурожаат қилиб, у билан бирга расмий никоҳсиз яшаб келаётган эркак Н.П.нинг онаси хонадонига келиб жанжал кўтараётганлигини маълум қилган.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.