Чиройли “денгиз қотиллари”: Жанубий Африка пляжида ажойиб ҳайвонлар ўзларини қирғоққа отишди

Чиройли “денгиз қотиллари”: Жанубий Африка пляжида ажойиб ҳайвонлар ўзларини қирғоққа отишди

Жанубий Африка пляжи қирғоғига мовий аждарҳо деб аталувчи ажойиб, аммо заҳарли ҳайвонлар ўзларини отишди, деб хабар берди “The Sun”.

Заҳарли денгиз аҳолисини бир аёл Кейптаун яқинидаги “Fish Hook” соҳилида сайр қилиб юрган пайтида топган.

Унинг сўзларига кўра, қирғоқда уларнинг сони йигирмага яқин бўлган.

Аёлнинг таъкидлашича, агар улар тирик бўлганларида, сув оқимига тушиб олишган бўлишарди.

Мовий аждарлар ёки “Glaucus atlanticus”  "чиройли денгиз қотиллари" деб номланган заҳарли моллюскалардир. Уларга бир марта тегиш билан одам кўнгил айниши, оғриқ, қайд қилишни ҳис қилиши, шунингдек, ўткир аллергик контакт дерматитга чалиниши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!