Гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилиш инсон саломатлигига жиддий таъсир кўрсатиши, унинг ҳаётини издан чиқариши ва турли жиноятлар сари етаклаши маълум. Бу борада тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан гиёҳванд моддаларни етиштирувчи, истеъмол қилувчи ҳамда ноқонуний олди-сотдиси билан шуғулланувчи “уддабуронлар” ҳали-ҳануз учраб турибди. Бу, албатта, ачинарли ҳол.
Куни кеча Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда Чироқчи туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Тезкор тадбир давомида, ушбу туманнинг “Қумдарё” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Б. Р. ўзининг яшаш хонадони ҳовлисида 450х150 см2 ўлчамдаги ер майдонига 836 туп, оғирлиги 9 кило 330 грамм бўлган “Опийли кўкнори” гиёҳванд ўсимлигини ноқонуний равишда экиб, парваришлаб келаётганлиги фош этилди.
Мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан ҳозирда божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Россия президенти Владимир Путин АҚШга разведка соҳасида “келишув” таклиф қилди. Унга кўра, Москва Эронга разведка маълумотларини узатишни тўхтатиши эвазига Вашингтондан Украинага разведка ёрдамини тўхтатиш талаб қилинган.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.