Чироқчида 32 та маҳалла Кўкдала тумани таркибига ўтказилади
Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ҳудудидаги 32 та маҳалла фуқаролар йиғини Президент ташаббуси билан ташкил этилаётган Кўкдала тумани таркибига ўтказилади. Бу ҳақда Халқ депутатлари Чироқчи тумани Кенгашининг тегишли қарорида келтирилган.
Қарорга кўра, Чироқчи туманидаги “Айритом”, “Бахт”, “Бегламиш”, “Кўкдала”, “Қанотли”, “Наймансарой”, “Олтин бошоқ”, “Олтин дала”, “Пахталисой”, “Сойбўйи”, “Талоқтепа”, “Тошли”, “Умакай”, “Ўтамайли”, “Хардури”, “Хўжаобод”, “Хушали”, “Чорвадор”, “Шўрбозор”, “Шўрқудуқ”, “Эски анхор”, “Торжилға”, “Гулистон”, “Аннаруз”, “Зум”, “Ғаллакор”, “Қумдарё”, “Сувлиқ”, “Тўқмор”, “Уймовут”, “Чиял” ва “Чувуллоқ” маҳалла фуқаролар йиғинлари янги ташкил этилаётган Кўкдала тумани таркибига ўтказилади.
