Тармоқларда Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида қурилиш компанияси томонидан қуриб битказилган ва ҳали топширилганига бир йил ҳам бўлмаган кўп қаватли уй чўкиб, ёнбошлаб қолгани айтилган видео тарқалди. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳолат ўрганилаётганини, ўрганиш натижалари маълум қилинишини билдирди.
Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг “Дарё”га билдиришича, мазкур уй 9 қаватли.
Facebook фойдаланувчиси уй ҳақида хабар берар экан, Golden House компанияси томонидан қурилган кўп қаватли уй, бир йил ўтмасдан ёнбошлаб қолибди. Уйда аҳоли яшамоқда. Мутасаддилар, мутахассисларни чақириб текшириб қўйинг! Бизнинг қурувчилар билан айтиб бўлмайди-да. Ёхуд шунда ҳам чуқурлашмайликми, уйда яшовчиларнинг ўзи уйни қийшаймай яшатиши керакми?”, — дея ҳолатга муносабат билдиради.
Мазкур хабарга муносабат билдирган Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳолат назоратга олинганини билдирди.
Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри “Ифтихор” МФЙ ҳудудида қурилиб, фойдаланишга топширилган мазкур кўп қаватли уйда юзага келган ҳолат ҳозирда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг қурилиш лойиҳа ташкилотлари мутахассислари, қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси масъуллари томонидан назоратга олинган. Ўрганиш натижалари бўйича батафсил маълумот тақдим қилинади, — дейилади вазирлик муносабатида.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Журналист Чей Боуз ижтимоий тармоқларда Украина мудофаа вазири Рустем Умеровни қариндошларининг АҚШдаги кўчмас мулки ва қароргоҳи учун кескин танқид қилди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади