Чингизхон ким бўлган? Ёхуд уни улуғлашдан кимлар манфаатдор?

A A A
Чингизхон ким бўлган? Ёхуд уни улуғлашдан кимлар манфаатдор?

Тарихнинг ахлат қутиси бўлмайди, дейишади. Бироқ, ҳар бир тузум тарихни ўзига мослаштириб ёзади. Бу тарихий ҳақиқат. Шу пайтга қадар бизнинг ҳам тарихимиз, тарихий шахсларимизга турлича ёндашувлар, турли “бурчаклар” остидан қараб келинди. Бугун ҳам тарихимизни айрим мавҳум саҳифаларига “тузатишлар” киритилмоқда. Бу албатта яхши. Аммо...

Қон чангаллаб туғилган гўдак

Яқинда ижтимоий тармоқларда Чингизхоннинг келиб чиқиши билан боғлиқ айрим баҳсларга гувоҳ бўлиб қолдим ва беихтиёр бу мубоҳасаларга қўшилиб ўз фикримни айтган бўлдим. Тўғри, мен тарихчи эмасман. Лекин халқимиз тарихига чандон қизиқаман, тарихий асарларни кўп мутолаа қиламан, ҳар қалай шу юрт тарихи хусусида фикр билдиришга баҳслашишга ҳаққим бор деб ҳисоблайман.

Баҳсга киришганларнинг аксарияти “Чингизхон бўлмаганда ўзбек халқи ҳам бўлмасди”, “Чингизхон – бизнинг аждодимиз” сингари фикрларни илгари суришмоқда. Аввало ҳар бир фикр ҳурматга лойиқ. Кимнидир фикри ё қарашлари учун таҳқир ё таъқиб этадиган замонда яшамаяпмиз. Аммо, фикрлар етарли асосга эга бўлмаса, унга қарши чиқиш, мавжуд далилларни рўкач қилиш мумкин-ку?

Келинг. Чингизхон кимлигини, унинг дунё халқлари бошига қанчалик кулфатлар солгани кундек равшан бўлса-да, тарихга озгина кўз ташлаб ўтайлик. Қатор манбаларга таянадиган бўлсак, Чингизхон тхминан 1155-1167 йиллар оралиғида, бугунги Россия ва Мўғулистон чегарасидаги Делюн-Болдок водийсида, Онон дарёси бўйидаги бир овулда туғилган. Унинг асли исми Тэмучин бўлиб, отаси Есугай мўғулларнинг боржигин, онаси Оэлун эса олхонут уруғига мансуб эди. Онасининг қорнидан қон чангаллаб тушгани учун ўша пайтда унинг донғи кетган жаҳонгир бўлиши башорат қилинган экан.

Шарқдан келган “бало”

Дастлаб мўғуллар қурултойида хон деб эълон қилинган Чингизхон аввали ўша ҳудуддаги мўғул қабилаларини бирлаштиришга киришади. Кейинчалик унинг тасарруфидаги ҳудудлар кенгайиб, кўплаб туркий қабилаларни ҳам ўзига бўйсундиради.

1213 йилда Хитойнинг Цзинь империясини ўзига бўйсундириб, жуда катта ҳудудни қўлга киритган Чингизхон эътиборини ғарбга қаратади. Бу пайтда Хоразмшоҳлар давлати шарқдаги қудратли давлатлардан бирига айланганди. Дастлаб Чингизхон ва Хоразмшоҳ ўртасидаги муносабатлар дўстона кўринса-да, 1219 йил баҳорида чегара шаҳар Ўтрор ҳокими томонидан Чингизхонга қарашли савдо карвони таланиб, унда одамларнинг ўлдирилиши дипломатик муносабатларни издан чиқарди. Хоразмшоҳ Чингизхоннинг талабига биноан айбдорни юбориш ўрнига унинг элчисини беҳурмат қилиб жўнатди. Бу эса, Чингизхон учун Хоразмшоҳга қарши уруш очишда жиддий сабаб бўлди.

Бу босқин халқимиз бошига қандай кунларни солгани тарихий ва илмий манбаларда, адабий асарларда, фильмларда жуда кўп бор кўрсатилган.

Мамлакат тарихида бирор босқинчи она заминимизни Чингизхончалик қонга ботирмади. Отамалик Жувайний, Фазлуллоҳ Рашидиддин, Насавий, Мирхонд, Мирзо Улуғбек, Абулғозий Баҳодурхон сингари муаллифлар бу босқиннинг даҳшатларини ўз асарларида акс эттирганлар.

Кўз кўриб қулоқ эшитмаган ваҳшийликлар

Мана маълумотларга эътиборр беринг: Самарқандда ҳар уч кишидан иккитасини ўлдириб, шаҳарни сувга бостиришди. Масжидларимизни отхонага айлантиришди. Бухорода аёлларни ўз маҳрамларнинг кўз ўнгида хўрлаб, кейин ўлдиришган. Урганч аҳолисини 50 мингдан ортиқ мўғул аскарларидан ҳар бирига ўлдириш учун 24 кишидан тақсимлаб беришган.

Марвда 1 млн 400 минг кишини қатл этишган ва ўликлар 14 кун давомида йиғиб олинган.

Термизда бир аёл "мени ўлдирманглар, бир қимматбаҳо гавҳарни ютиб юборувдим, шуни чиқариб бераман" дегани учун мўғул аскарлари ҳамма хотинларнинг қорнини ёриб гавҳар қидиришган экан.

Мўғул босқинчилари тарихда мисли кўрилмаган ваҳшийликларни, хунрезликларни амалга оширдилар. Улар наинки рақиб аскарлари ёки қурол кўтаришга қодир бўлган эркаклар, балки босиб олинган ҳудудлардаги кексалар, аёллар, болалар, беморларни ҳам ҳам аямай қатл этишди. Қатл ва қийноқларнинг кўз кўриб қулоқ эшитмаган усулларини “ихтиро” қилишди.

Ер аҳолисининг 11 фоизи қирилиб кетган

Ўзган, Хўжанд, Кеш, Фарғона сингари қанчадан-қанча шаҳарлар ер билан яксон қилинган. Нажмиддин Кубро, Фаридуддин Аттордек алломаларни қиймалашди, Аждодларимиз яратган қанча-қанча ёзма ёдгорликлар, меъморий обидалар ер билан яксон қилинди.

Чингизхон ва унинг авлодлари наинки Мовароуннаҳр ва Хуросон, балки Осиё ва Европадаги ўнлаб давлатлар ҳудудини, бошқача айтганда қуруқликнинг бешдан бир қисмини ишғол этди. Унинг империяси Тинч океанидан то Марказий Европага қадар бўлган улкан ҳудудни қамраб олди. Мўғул қўшинлари қиличдан ўтказган инсонларнинг умумий сони 40 миллион кишидан ошади. Бу эса, ўша пайтдаги Ер шари аҳолисининг 11 фоизидан кўпроқни ташкил этарди.

Чингизхон босқини сайёрамиздаги мамлакатлар, халқлар ва элатлар тарихини, миллионлаб инсонлар тақдирини, ҳатто сайёрамиз иқлимини ҳам ўзгартириб юборди (маълумотларга кўра, Ер юзида карбонат-ангидрид гази ажралишининг камайиши оқибатида ҳарорат пасайиб кетган). Минглаб шаҳарлар вайронага айланиб,ўн йиллар давомида кимсасиз ҳувиллаб ётди. Уларнинг қайта тикланиши учун юз йиллар керак бўлди. Айримлари эса умуман тарих саҳифаларидан ўчиб кетди.

Чингизхон 1227 йили Танғут давлатига қарши кураш асносида вафот этади. Айрим маълумотларга кўра, Чингизхонни ундан қасос олиш фурсатини кутаётган кичик хотини ўлдиради. Васиятига кўра, Чингизхонни ҳеч ким билмайдиган жойга, дарёнинг ўзанига кўмишади. Унинг қабрига Чингизхоннинг жасади билан бирга бирга кўплаб хизматкорлар, канизаклар, жуда катта хазиналар ҳам дафн этилган.

Бир сўз билан айтганда, Чингизхон умримни босқинчиликка, зулмга бағишлади. Имкон қадар ўз сарҳадларимни кегайтиришга уринди. Тоғ-тоғ олтину кумушлар, ҳисобсиз ўлжалар тўплади. Унинг ўлимидан сўнг, авлодлари қонли юришларини давом эттиришди.

Буюклик ва шафқатсизлик тимсоли

Бугунги кунга келиб, Чингизхон шахсига қарашлар турлича тус олган. Масалан унинг ватани Мўғулистонда Чингизхон бутун халқнинг чин маънодаги фахру ифтихорига айдланган. Удан-Батор халқаро аэропорти, йирик меҳмонхоналар, ресторанлар, кўчалар, майдонлар, давлат мукофотлари Чингизхон номи билан аталади. Мўғулистон пул бирлигида “улуғ хон” тасвирини учратасиз.

Мамлакатнинг Богдо-уул тоғида Чингизхоннинг баҳайбат сурати чизилган. Пойтахт Улан-батор шаҳрида, парламент майдонида Чингизхоннинг тахтда ўтирган ҳайкали ўрнатилган. У туғилган Делюн-Болдок водийсида ҳам улкан ёдгорлик ўрнатилган. Пойтахтдан 54 километр масофада Туул дарёси бўйида Чингизхоннинг от устидаги 40 метрлик ҳайкали ўрин олган.

Албатта, мўғулларнинг бунга ҳаққи бор. Чунки, бу халқ айнан Чингизхон туфайли дунёга танилди. Чингизхон ўнлаб мўғул қабилаларини бирлаштириб, марказлашган давлат барпо этди. Ҳар қалай ўз халқи учун катта ишларни амалга оширгандир. Аммо, буларнинг бари бошқа халқларни қон қақшатиш, обод юртларни вайрон этиш эвазига юз берди.

Ҳар кимники ўзига!

Яқин-яқинларда айрим қозоқ ва қирғиз олимлари Чингизхонни улуғлашга, уни ўз аждодлари сифатида кўрсатишга интилгани жиддий танқидга учраганди. Икки қардош халқнинг атоқли адиблари Чингиз Айтматов ва Мухтор Шохонов “Чўққида қолган овчининг оҳу зори” китобида бундай қарашларни кескин қоралаган, ушбу мўғул хонини босқинчи ва золим ҳукмдор сифатида баҳолашган.

Бугун айрим ўзбек зиёлилари ҳам шу ишга бош қўшаётгани, Чингизхоннинг ўзбек халқининг шаклланишига катта ҳисса қўшгани, энг ачинарлиси, Чингизхон бизнинг аждодимиз эканини исботлашга уринишлар кўзга ташланмоқда.

Тўғри, мўғуллар босқини Марказий осиёнинг кўплаб халқлари, жумладан ўзбекларнинг ҳам этногенезига сезиларли таъсир ўтказган. Шундан келиб чиқиб, бутун бир халқнинг Чингизхоннинг авлодидан бўлган Олтин Ўрда хони Ўзбекхон (1312-1342)га бориб тақамоқчи бўлганлар ҳам кўп. Аммо, тарихий манбалар ўзбек номи ушбу ҳукмдордан аввал ҳам мавжуд бўлгани, хусусан қипчоқлардан бўлган Отабеклар давлати асосчиси Шамсиддин Элденгиз (1137-1174) ўз набирасига Ўзбек деб исм қўйгани тарихдан маълум. Қолаверса, мўғуллар бизнинг ватанимиздан минглаб чақирим олисдан яшагани, улар кириб келгунча юртимиз ҳудудида минг йиллардан бери туркий халқлар яшаб келгани ҳам исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат. Мўғулларнинг олис аждодлари туркийларга яқин экани айтилса-да, мўғул тили саноқли сўзларни ҳисобга олмаганда, биз билган туркий тилларнинг бирортасига ўхшамайди.

Шундай экан, бугунги кунда, халқимиз ўз тарихи, ўзлиги, буюк алломалари, саркардаларини таниб улгурган бир пайтда етти ёт бегона, бунинг устига инсоният тарихидаги энг золим, шафқатсиз ҳукмдорлардан бирини “ўзбеклаштириш” тўғримикин? Умуман дунё аҳли бугун зулмдан, террордан, адолатсизликдлан хунрезлик безиб, бонг ураётган бир пайтда, биз Чингизхондек бедодлик тимсолини улуғлашимиз қанчалик мантиққа яқин?

Албатта, бу мавзуда тарихчиларимиз ўз мулоҳазаларни билдирадилар деган умиддамиз.

Рустам ЖАББОРОВ

Manba: sof.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Эрон Трампнинг Ҳўрмуз бўғозини очиш бўйича ултиматумига жавоб қайтарди

Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.

Эрон уламолари Хоманаийдан атом бомба ясашга рухсат беришни сўради

"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.

Эрон Ҳўрмуз бўғозининг «калитларини йўқотиб қўйди»

Бу ҳақда Ислом Республикасининг Зимбабведаги элчихонаси маълум қилди.

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

Эрон ҳаво мудофааси тизимлари Исроил учун кўринмас бўлиб қолди

Бу ҳақда Исроил мудофаа ва хавфсизлик форуми раиси Амир Авиви маълум қилди.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Гари Невилл - Абдуқодир Ҳусанов ҳақида: «Ҳеч қачон бунақасини кўрмаганман»

Англиялик машҳур собиқ қанот ҳимоячиси, ҳозирда телеэксперт Гари Невилл "Манчестер Сити"нинг ўзбекистонлик марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни мақтади.

Шимолий Корея Эрондан узоқлашишни бошлади — разведка

Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.

Буюк Британияда 14 миллион долларлик лотерея ютиб олган шахс ютуқларини қўлга кирита олмади

Бу ҳақда ўйинни ўтказган миллий лотерея оператори Allwyn хабар берди.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Эрондан кескин огоҳлантириш: «АҚШ ўзининг агрессив итни тўхтата олмаса…»

Бу ҳақда Tasnim агентлиги манбага таяниб хабар берди.

Эрон Ҳўрмуз бўғозини ёпди — минтақада кескинлик янада кучаймоқда

Бу ҳақда Fars ахборот агентлиги хабар берди.

АҚШ ва Эрон ўртасидаги сулҳ фонида Саудия Арабистонидаги асосий нефт қувурига ҳужум қилинди — Financial Times

"Зарба Ҳўрмуз бўғозини айланиб ўтувчи асосий нефт экспорти йўналишига айланган “Шарқ-Ғарб” қувуридаги насос станциясига берилди", дея хабар бермоқда нашр.

Американинг GBU-39 SDB бомбаси Эрон ҳарбийлари қўлига тушди

Tasnim агентлиги хабарига кўра, Эроннинг Лористон вилоятида Американинг портламай қолган GBU-39 SDB бомбаси шикастланмаган ҳолда мамлакат қуролли кучлари ихтиёрига ўтган.

Эрон ҳукумати сулҳдан бош тортади, агар...

Эрон ҳукумати агар Исроил армияси Ливандаги нишонларга ҳужум қилишда давом этса, Қўшма Штатлар ва Исроил билан икки ҳафталик сулҳга содиқ қолиш мажбуриятини бажаришдан бош тортади.

Экологик таълим боғчалардан бошланмоқда

Наманганда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Республика “Ёш экологлар” ҳаракати Кенгаши, вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ҳамда вилоят “Ёш экологлар” ҳаракати Кенгаши томонидан “Жажжи экологлар” лойиҳасига старт берилди.

Ҳиндистон чегарани қўриқлашда тимсоҳ ва заҳарли илонлардан фойдаланмоқчи

Ҳиндистон расмийлари ноқонуний мигрантлар оқимини тўхтатиш учун Бангладеш билан чегаранинг бориш қийин бўлган қисмларини ҳимоя қилиш учун «биологик тўсиқ»дан фойдаланишни кўриб чиқмоқда.

Хитой воситачилигида Афғонистон ва Покистон кескинликни юмшатишга келишди

Хитой минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун мулоқот платформасини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Тошкентда талаба йигит 9 нафар болага тазйиқ ўтказиб келгани аниқланди

Шунингдек, болалардан 6 нафари 2 ойдан 8 ойгача умумтаълим мактабидаги дарсларга бормаган, аксинча, мажбуран уйда сақланиб, ҳатто уларга кўчага чиқишга ҳам рухсат берилмаган.

Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили билан учрашди

Суҳбат чоғида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши йиғилиши натижалари муҳокама қилинди, шунингдек, иқтисодий лойиҳалар портфели изчил кенгайиб бораётгани қайд этилди.

Рубио АҚШ ва Эрон музокараларидан кутилаётган натижалар ҳақида гапирди

Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

АҚШ ўз фуқароларини уйда қолишга чақирди

Манамадаги АҚШ элчихонаси Байҳрайндаги барча америкаликларга Яқин Шарқдаги кескин вазият сабаб уйдан чиқмасликни тавсия қилди.

Трамп: соат 20:00 — ҳал қилувчи нуқта бўлиши мумкин

Агар музокаралар силжимаса, соат 20:00 га келиб ҳужум бошланиши мумкин ва у аввал кўрилмаган даражада қаттиқ бўлади, деб хабар қилди Fox News журналисти Дональд Трамп сўзларига таяниб.

АҚШ–Эрон музокараларидаги асосий муаммо — ишончсизлик

Сиёсатшунос Алмас Ҳайдар Нақвийнинг таъкидлашича, АҚШ ва Эрон ўртасидаги асосий тўсиқ — ўзаро ишончсизлик бўлиб, бу можарони ҳал қилишга жиддий халақит бермоқда.

Буюк Британия Трампнинг Эрон бўйича таҳдидларидан хавотирда

Британиялик сиёсатчи Жим Фергюсон АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эрон цивилизациясини йўқ қилиш ҳақидаги баёнотини кескин танқид қилди.

Оҳангаронда болага куч ишлатган тарбиячи ишдан бўшатилди

Тармоқда Оҳангарон шаҳридаги мактабгача таълим ташкилоти ходимининг тарбияланувчилардан бирига жисмоний куч ишлатгани тасвири тарқалди.

Теҳрон Трамп таҳдидидан сўнг Вашингтон билан тўғридан-тўғри алоқаларни тўхтатди

The Wall Street Journal хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Дональд Трампнинг “Эрондаги бутун цивилизацияни йўқ қилиш” ҳақидаги баёнотидан кейин Вашингтон билан тўғридан-тўғри мулоқотларни тўхтатган.

Исроилда 7 мингдан ортиқ киши жароҳатланди

Эрон зарбалари натижасида Исроилда 7 142 нафар киши жароҳат олгани маълум қилинди.

АҚШ ва Исроил Эронда мақсадларига эриша олмади

The Responsible Statecraft нашрига кўра, АҚШ ва Исроил Эронга қарши бошланган ҳарбий кампанияда кутилган натижаларга эриша олмаган.

Мария Захарова Японияни Украина можаросига аралашишда айблади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Японияни Украинадаги можарога тобора кўпроқ аралашаётганликда айблади.

Дональд Трамп: сешанба Эрон билан битим учун сўнгги муддат бўлиши мумкин

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан келишувга эришиш учун сешанба куни сўнгги муддат бўлиши мумкинлигини билдирди.

Испания аҳолиси Трампни тинчлик учун Путиндан кўра каттароқ хавф деб билишади — El Pais

Нашр томонидан ўтказилган сўровномага кўра, испанлар тинчликка асосий хавф сифатида АҚШ президенти Доналд Трампни (81%) кўришади.

The Wall Street Journal: Украина урушда янги стратегия излаяпти

Украинада уруш деярли тўрт йилга яқинлашар экан, Россиянинг секин, лекин доимий босими Киев позицияларини музокараларда заифлаштирмоқда.

АҚШ Эронда ўз “заифлигини” кўрсатди

Беларусь президенти Александр Лукашенко АҚШнинг Эрондаги ҳаракатлари унинг “заифлигини” намоён этганини билдирди.

Саида Мирзиёева АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди

“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.