Чехия президенти 60 минг крон миқдорида жаримага тортилди

Чехия президенти 60 минг крон миқдорида жаримага тортилди

Чехия президенти Петр Павел сайловолди ташвиқоти ҳисоботини бузгани учун 60 минг крон (тахминан 2650 доллар) миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда ЧТК агентлиги хабар берди.

Жарима Чехия Республикасининг сиёсий партиялар ва ҳаракатларнинг иқтисодий фаолиятини назорат қилиш бошқармаси томонидан чиқарилган. Бу департамент томонидан тарихдаги шахсга қўйилган энг катта пул жазоси.

Департамент Павел томонидан унинг сайловолди кампанияси ҳомийлари тўғрисида тақдим этган декларация тўлиқ бўлмаганлигини ва шунинг учун республикада белгиланган меъёрларга мос келмаслигини аниқлади. Унда жисмоний шахсларнинг туғилган санаси ва яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар, юридик шахсларнинг рўйхатга олиш рақамлари ва юридик манзиллари кўрсатилмаган. Павелнинг инаугурацияси 9 март куни бўлиб ўтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!