"Челси"ни тарк этиши кутилаётган 8 футболчининг номи очиқланди

"Челси"ни тарк этиши кутилаётган 8 футболчининг номи очиқланди

Лондоннинг “Челси” клуби ёзги трансфер ойнасида 8 нафар футболчисидан қутулмоқчи, деб хабар бермоқда Evening Standard.

Манба берган хабарга кўра, клуб ўйинчилар сонини ҳозирги 33 нафардан 25 нафарга қисқартириш зарур, деб ҳисобламоқда. Дарвозабон Эдуар Менди, ярим ҳимоячилар Рубен Лофтус-Чик, Конор Галлахер, Ҳаким Зиеш, Матео Ковачич, Мэйсон Маунт ва Кристиан Пулишич ва шунингдек, ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянг ёзда кетиши мумкин.

"Челси" 27 турдан кейин 38 очко билан АПЛда 10-ўринда бормоқда. Чемпионлар лигасида "аристократлар" 1/4 финалга чиқди ва у ерда "Реал"га қарши ўйнайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!