Жорий йил бошида Ўзбекистон озиқ-овқат нархлари индекси бўйича дунёда 139 та мамлакат орасида 18-ўринни эгаллади. Мамлакат учун индекс қиймати 26,6 ни ташкил этди. Бу ҳақда “Numbeo” томонидан тузилган статистикада келтирилган.
Озиқ-овқат нархлари индекси турли давлатлардаги истеъмол саватчаси нисбий қийматини акс эттиради ва Нью-Йоркдаги нархларни 100 фоиз деб олади. Натижада индекс қанча паст бўлса, мамлакатда маҳсулотлар шунчалик арзон бўлади ва ёки аксинча.
Ўзбекистон учун индекс 26,6 га тенг, яъни мамлакатдаги озиқ-овқат маҳсулотлари Нью-Йоркдагидан ўртача 73,4 фоиз арзон.
Дунёдаги энг “арзон” давлатлар қаторига Покистон, Афғонистон, Миср, Эрон ва Мадагаскар кирган. Энг “қиммат” давлатлар эса Виржиния ороллари, Швейцария ва Исландия бўлиб қолмоқда.
МДҲ давлатлари орасида Ўзбекистондан юқорироқ ўринларни Беларусь ва Украина эгаллаган, яъни ушбу давлатларда озиқ-овқат нархлари Ўзбекистонга қараганда пастроқ. Бироқ Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Молдова ва Арманистонда маҳсулотлар Ўзбекистонга қараганда қимматроқ.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўрадилар. Улар – Ватанпарвар. Ҳар ҳолда Ўзбекистонда худди шундай. Ватаннинг гуллаб-яшнаши, ижобий ўзгаришлар ҳар бир фуқаронинг ҳаётини юксалтиришг сари қўйилган қадам эканлигини теран ҳис қиладилар, кайфиятилари кўтарилади. Худога минг шукурким, бу ўзгаришлар ҳар соатда, ҳар кун рўй бериб турибди.
Украина президенти Зеленскийнинг 2019 йилдан 2021 йилгача матбуот котиби лавозимида ишлаган Юлия Мендел америкалик журналист Такер Карлсонга интервю берди.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.