ChatGPT сервисидан фойдаланаётган айрим кишилардан эндиликда паспорт орқали шахсини тасдиқлаш сўралмоқда. OpenAI маълумотларига кўра, агар система фойдаланувчи 18 ёшдан кичик бўлиши мумкинлигини аниқласа, ундан ёшни тасдиқлаш талаб қилинади. Текширувдан ўтилмагунича “фақат катталар учун” белгиланган мавзулар бўйича суҳбат қилиш имкони чекланади.
Қизиғи, баъзи катта ёшли фойдаланувчилар ҳам асоссиз равишда текширувга юборилган. Масалан, 30 ёшдаги бир фойдаланувчи ҳам паспорт сўралганини хабар қилган.
OpenAI бу функция ҳозирча синов тариқасида ва асосан инглиз тилидаги ҳудудларда жорий этилаётганини тасдиқлади. Компаниянинг айтишича, механизмнинг асосий мақсади — ёш чекловларига риоя қилиш ва вояга етмаганларни номақбул контентдан ҳимоя қилиш.
OpenAI паспорт маълумотлари хавфсиз тарзда қайта ишланишини, маълумотлар шифрланиши ва фақат ёшни аниқлаш учун ишлатилишини, ҳужжатлар эса очиқ ҳолда сақланмаслигини таъкидлади.
Интернет фойдаланувчилари орасида эса эҳтиёт чорасига нисбатан муносабат турлича: айримлар бу қадамни хавфсизликни кучайтириш сифатида қўллаб-қувватласа, бошқалар катталар ҳам нотўғри равишда чекловга тушаётганини танқид қилмоқда.
OpenAI ҳозирча ёшни аниқлаш тизими синов босқичида эканини, фойдаланувчилар фикрлари асосида механизмни такомиллаштириш, шунингдек банк карталари ёки рақамли идентификаторлар каби альтернатив тасдиқлаш усулларини кўриб чиқаётганини маълум қилди.
Паспорт талабидаги бу янги тартиб ҳозирча тажриба сифатида жорий этилган бўлиб, келгусида унда ўзгаришлар бўлиши мумкин.
Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Манбаларнинг айтишича, Франция расмийлари репарацион кредит ғоясини қўллаб-қувватласа ҳам, тижорат банкларидаги активлардан фойдаланишга қарши чиқмоқда, чунки кредиторлар Euroclear билан бошқа шартномавий мажбуриятларга эга.
"Бир неча кун давомида Қўшма Штатларда Украина Бош штаби раҳбари Андрей Гнатов билан биргаликда президент Доналд Трампнинг вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказдик. Конструктив ҳамкорлик учун улардан миннатдорман", — деди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров музокаралардан сўнг.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, жумладан, Исроил аскарларини Ғазо сектори ҳудудидан тўлиқ чиқариш шарти билан қурол ташлашга рози эканини маълум қилди, деб хабар берди ҳаракат етакчиси эксклавда.
Бугун, 7 декабр куни соат 08:57 да Қозоғистоннинг Актобе вилояти Айтекеби туманидан ўтган "Пермь-Тошкент" йўналишида ҳаракатланган “Yutong” йўловчи автобуси ён томонга ариққа ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйича безгакка чалинганлар сони 282 миллион нафарни ташкил этган. Бу – 2023 йилга нисбатан 9 миллион нафар юқори кўрсаткич.
Al Arabiya телеканалига жума куни берган интервьюсида ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси ҳаракат Ғазо секторидаги бошқарувни эндиликда давом эттириш нияти йўқлигини маълум қилди. Унинг айтишича, ҲАМАС аллақачон Ғазони келгуси босқичда бошқариш учун технократлардан иборат махсус қўмитани тузишга розилик билдирган.
Бу “Толибон” муваққат ҳукумати томонидан рухсат берилган қатл бўлиб, уни тахминан 80 минг киши томоша қилган. Болага қотилни кечириш ёки стадионни тўлдирган оломон кўз ўнгида ўлим жазосини ижро этиш ўртасида танлов берилган.