Буюк Британия ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли жума куни Украинага ташриф буюради ва бу сафар Киевга қиш олдидан қўшимча ёрдам сифатида миллионлаб фунт стерлинг ажратилишини эълон қилади, дея хабар берди Британия Ташқи ишлар вазирлиги.
Лондон Украинанинг муҳим инфратузилмасини тиклашга ёрдам бериш учун 3 миллион фунт стерлинг ва очарчилик таҳдиди остида қолган мамлакатларга дон етказиш учун Киев ташаббусига яна 5 миллион фунт ажратиши кутилмоқда.
"Буюк Британия Украина билан доим елкама-елка туради", — деди Клеверли баёнотида. "Буюк Британиянинг саъй-ҳаракатлари Украинанинг жасур фуқароларига қаршилик кўрсатиш ва мамлакатни қайта тиклашда қандай ёрдам бераётганини ўз кўзим билан кўрмоқдаман. Бундай ажойиб мамлакатни қайта тиклаш учун қанча вақт ёрдамимиз керак бўлса, шунча давом этади".
Сафар давомида ТИВ раҳбари Украина президенти Володимир Зеленский ва ташқи ишлар вазири Дмитро Кулеба билан учрашади.
Клеверли Буюк Британия Бош вазири Риши Сунакнинг Украинага ташрифидан кўп ўтмай, Киевга бормоқда. У сафар давомида Киевга ўзидан олдинги раҳбарлар уруш бошланганидан бери кўрсатган ёрдамни давом эттиришга ваъда берди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.