Буюк Британия ҳукумати Россиянинг эҳтимолий ҳарбий ҳужумга тайёргарлик кўрмоқда ва уруш ҳолатидаги ҳаракатлар бўйича янги режа устида ишламоқда. Бу режа 2005 йилдан бери илк бор қайта кўриб чиқилмоқда, деб ёзмоқда The Telegraph.
Маълум қилинишича, ҳужжат “Миллий мудофаа режаси” деб номланади ва можаро бошланган дастлабки кунларда амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлар тартибини белгилайди.
Хусусан, ҳужжатда ҳукумат уруш эълон қилинса қандай чоралар кўриши, мамлакатни ҳарбий ҳолатда қандай бошқариши кераклиги баён этилган. Шунингдек, вазирлар маҳкамаси аъзолари ва қироллик оиласини ҳимоя қилиш учун мўлжалланган бункерлар, темир йўл ва автомобиль инфратузилмаси, фуқаролик флотлари, почта ва телефон тармоқларидан фойдаланиш тартиби кўзда тутилган.
Режада оммавий ахборот воситалари фаолиятини ташкил этиш ва зарур ресурсларни жамғариш масалалари ҳам акс эттирилган.
Бундан ташқари, ҳужжатда можароларнинг бир нечта бошланиш сценарийлари келтирилган. Жумладан, Буюк Британияга оддий ёки ядровий ракеталар орқали ҳужум бўлиши ҳамда 2005 йилда долзарб бўлмаган, аммо бу сафар батафсил ёритилган киберуруш сценарийси ҳам мавжуд.
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ГФР канцлери Мерцнинг Германия Украинанинг Россия ҳудудига зарба бериш масофаси бўйича чекловларни бекор қилаётгани ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берди.
2025 йил 1 июнь куни Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) томонидан амалга оширилган “Паутинa” номли махсус амалиёт доирасида Россиянинг икки муҳим стратегик ҳаво базаси дронлар орқали ҳужумга учради.
Шамолли об-ҳаво ва шамол энергетикаси орқали электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши туфайли Германияда электр энергияси нархи пасайиб, бир неча соат давомида нол даражадан пастда қола бошлади.
Россиянинг энг йирик IТ-ассоциациялари президент Владимир Путинга мурожаат билан чиқиб, бу ҳолат компанияни тортиб олишга уринишга ўхшашини айтган, бироқ бу мурожаат жавобсиз қолган.
Deutsche Bahn темирйўл компанияаи поездлар ҳаракатида чекловлар бўлишини эълон қилди. Бу кўплаб минтақавий темирйўл йўналишлари ҳамда халқаро рейсларга таъсир қилади.
Трамп қуролли кучлар захиралари тарихда кузатилмаган даражада тўлдирилаётганини маълум қилди. У бу орқали армияни дунёдаги энг кучли кучга айлантиришни мақсад қилганини таъкидлади.
«Disney» компанияси бутун дунё бўйлаб кино, телевидение ва молия бўлимларида фаолият юритаётган юзлаб ходимларни ишдан бўшатишини эълон қилди. Бу қарор компания харажатларини қисқартириш режасининг давомидир.
Франция қамоқхоналаридаги бандлик даражаси 2025 йил май ойи бошида рекорд даражага етди. Мамлакатдаги қамоқхоналарда тақдим этилган жойлар сонига нисбатан маҳкумлар сони кескин ошиб кетди ва тизимдаги муаммолар яна бир бор кўзга ташланди.
«Тўрт йил давомида Россия Федерациясида ноқонуний равишда яшаб келаётгани машъуқасининг қотилиги айланган М.А.га нисбатан Жиноят ишлари бўйича Вобкент тумани суди ҳукми билан 11 йил қамоқ жазоси қўлланилди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланди»,-деди Феруз Шаропов.
Минтақа ҳудудида ҳаво транспорти учун хавфнинг қизил даражаси эълон қилинган. Шу билан бирга, маҳаллий Катания аэропорти штат режимида ишлашда давом этмоқда.
АҚШ Миграция хизмати 28 май куни мамлакат чегараси ва миграция сиёсатига оид муҳим ўзгаришларни эълон қилди. Янги тартибларга кўра, Мексика орқали АҚШга ноқонуний йўл билан кирган фуқаролар жиноий жавобгарликка тортилади ва депортация қилинади.