Бухорога «Бутунжаҳон ҳунармандлар шаҳри» мақоми берилди

Бухорога «Бутунжаҳон ҳунармандлар шаҳри» мақоми берилди

Бундан бир неча ой муқаддам Бухоро шаҳрига Бутунжаҳон ҳунармандлар Кенгаши президенти Саад-ал Каддуми бошчилигидаги халқаро ўрганиш ҳайъати аъзолари ташриф буюриб, бу кўҳна заминда умргузаронлик қилаётган халқ амалий санъати усталари фаолияти билан яқиндан танишган эди.

— Ҳозир дунёнинг 30 та шаҳри «Бутунжаҳон ҳунармандлар шаҳри» рўйхатига киритилган. Бу рўйхат Бухоро шаҳри ҳисобига кенгаяди, деган умиддаман. Негаки, шаҳрингиз бу мақомга муносиб, — дея таъкидлаган эди Саад ал-Каддуми журналистлар билан мулоқотда.

Бухорога «Бутунжаҳон ҳунармандлар шаҳри» мақомини бериш юзасидан ўрганиш ишлари хайрли ниҳоя топди. Кўҳна кентда давом этаётган халқаро зардўзлик, заргарлик ва каштачилик фестивали чоғида Бухорога «Бутунжаҳон ҳунармандлар шаҳри» мақоми берилгани ҳақидаги хушхабар тарқади.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ташкил этилган матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» уюшмаси раиси Улуғбек Абдуллаев ана шуни маълум қилди. Айтмоқчи, Бутунжаҳон ҳунармандлар Кенгаши президенти Саад-ал Каддуми айни пайтда Бухорода бўлиб турибди. У халқаро фестивалда иштирок этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!