Бухорода «Nexia» «Damas» ва «Isuzu» ўзаро тўқнашди. Қурбонлар бор

Бухорода «Nexia» «Damas» ва «Isuzu» ўзаро тўқнашди. Қурбонлар бор

Бухоро вилояти Вобкент туманида 3 та автомобиль йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Бу ҳақда «Zamon» информацион дастурида хабар берилди.

Хабарга кўра, Вобкент тумани ҳудудидан ўтувчи халқаро М-37 Самарқанд–Бухоро Туркманбоши автомобиль йўлининг 244-километрида «Nexia» автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, «Damas» автомашининг орқасига бориб урилган. Бунинг оқибатида «Damas» автомашинаси кучли зарб билан дастлаб тўсиққа, кейин эса ундан ўтиб кетиб, қарама-қарши йўналишда кетаётган «Isuzu» юк автомобилининг олд томонига урилган.

Воқеа оқибатида «Damas» автомашинасидаги йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб, касалхонада вафот этган. Яна бир фуқаро эса касалхонада даволанмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!