Бухоро вилоятининг Пешку туманида спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда трактор бошқарган қудалар уч ёшли қизалоқ ўлимига сабабчи бўлди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.
Маълум бўлишича, 2022 йилнинг 24 апрель куни Пешку туманининг «Миришкор» МФЙ Мусича қишлоғида яшовчи 1995 йилда туғилган С.Д. уч ёшли қизи Д.ни томорқасига етаклаб чиққан. Она томорқа ерининг намлиги боис, қизини қишлоқни кесиб ўтувчи йўл четида қолдирган. Ўзи эса қизидан чамаси икки метр узоқликдаги томорқасида ишлаётган бўлган. Шу пайт ҳаракатланиш қоидасини бузиб, тезликни оширган ҳолда юриб келаётган тракторга кўзи тушган ва қизини олиш учун унинг ёнига югурган. Бироқ улгурмаган.
«Онанинг кўз олдида боласини тракторнинг темир лангарлари судраб кетган. Қизалоқ воқеа жойида вафот этган. Жудаям хунук ҳолат бўлди. Аёлнинг яна бир нафар 1,5 ёшли ўғли бор. У уйда бўлган. Аллоҳ асрасин», — дейди воқеа ҳақида гапирган маҳалла фуқароси.
«Дарё» мухбирининг аниқлик киритишича, трактор ичида маст ҳолдаги қудалар — Б.С. ҳамда Қ.А. бўлган. Маҳалладошларининг сўзига кўра, трактор Қ.А.га тегишли бўлган. Ҳар иккиси ҳам спиртли ичимлик истеъмол қилиб, тракторга ўтирган. Тракторни Қ.А. бошқара олмагач, Б.С. қудасининг қўлидан рулни олишга уринган ва фожиага сабаб бўлган.
«Дарё» мухбири ушбу фожиа ҳақида вилоят ИИБ томонидан расман маълумот берилмагани сабаби билан қизиққан. Бунга жавобан эса вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати фожиадан бехабар эканини маълум қилган. Масъулларнинг сўзига кўра, бундай жиноятни содир этган шахсларга нисбатан Жиноят кодекснинги 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жазо қўлланилади.
Ҳудуд профилактика инспектори Элбек Рўзиевнинг билдиришича, фожиани келтириб чиқарган ҳар икки шахс воқеа содир бўлган пайтда туман ИИБга олиб кетилган. Айни пайтда ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
2025 йил 14 июль куни Исроил армияси Ғазо секторидаги бир нечта ҳудудларга кенг кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини амалга оширди. Маҳаллий тиббий манбалар ва гувоҳларга кўра, ушбу ҳужумлар натижасида камида 11 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланган.
Маҳаллий манбаларга кўра, тўқнашувлар ҳар икки томон вакилларининг бир-бирларига тегишли автомашиналарни олиб қўйиши ортидан бошланган. Низо тез орада оғир қуроллар қўлланилган шафқатсиз жангларга айланди.
Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилган 66 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги қамоқдан озодликка чиқиш умиди билан урушда қатнашган. BBC ва «Медиазона» манбаларига кўра, улар асосан «Вагнер» гуруҳи орқали фронтга юборилган.
Япония жануби-ғарбидаги Токара ороллари атрофида июн охиридан буён 1,9 минг мартадан кўпроқ зилзила қайд этилгани ҳақида мамлакат бош метеорология бошқармаси маълум қилди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.