Бухорода жаҳон чемпионига уй совға қилинди

Бухорода жаҳон чемпионига уй совға қилинди

Жорий йилнинг июль ойида Болгарияда бўлиб ўтган спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби Умиджон Жалоловга  вилоят ҳокими Ў. Барноев томонидан Бухоро шаҳрида барпо этилган замонавий уй калити топширилди.

Умиджон мамлакатимизнинг умидли спортчиларидан саналади.Ёш ҳамюртимиз эркин курашга алоҳида меҳр қўйган.Халқаро турнирларда 17 марта ғолиб чиққан.Осиёнинг икки карра чемпиони.У Аргентинада 2018 йилда ўтказилган Олимпиада ўйинларида ҳам шоҳсупанинг юқори поғонасига кўтарилган эди.

-Бу эътибордан жуда хурсандман,- дейди Умиджон.- Ҳар гал гиламга тушганимда юртдошларимизнинг менга хайрихох бўлиб, дуолар қилиб туришганини ҳис этаман.Бу менга куч бағишлайди.Эътибор ва ғамхўрликка  муносиб жавоб беришга ҳаракат қиламан.Энг катта ва муҳим ғалабалари олдинда, деб ўйлайман.

Истам ИБРОҲИМОВ,
(“Халқ сўзи”)


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!